Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мудофаа вазирлиги: бир кунда тўртта SCALP-EG қанотли ракеталари ва 43 та дрон уриб туширилди
«Махсус операция» пайтида ҳаво мудофаа тизимлари 6 та ATACMS ракеталарини ва 4 та SCALP-EG қанотли ракеталарини уриб туширди.
Фото: РИА Новости
Россия ҳаво мудофааси бир суткада тўртта SCALP-EG ҳаводан учириладиган қанотли ракета ва 43 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Бу ҳақда 5 август, душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган олтита ATACMS оператив-тактик ракеталарини, тўртта Францияда ишлаб чиқарилган SCALP-EG ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни, АҚШда ишлаб чиқарилган еттита HIMARS реактив снарядларини, Францияда ишлаб чиқарилган Hammer бошқариладиган бомбани ва 43 та учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия Қуролли кучларининг авиация, артиллерия ва дрон экипажлари 132 та ҳудуддаги ёнилғи-мойлаш материаллари, душман ишчи кучи ва ҳарбий техникаси тўпланган иккита омборига зарба берган.
Мавзуга оид
09:15 / 29.11.2025
ОАВ: Уралдаги ҳарбий базада ракета учирилиши чоғида портлаб кетди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
13:18 / 27.10.2025
Трамп: Путиннинг “Буревестник” синовлари ҳақидаги баёноти ноўрин
09:10 / 23.10.2025