Байден ва Ҳаррис: Трамп – АҚШ демократиясига таҳдид
Байден Трамп сайловда ютқазса, ҳокимият тинч йўл билан ўтказилишига ишончи комил эмас. Ҳаррис Трамп президентлигининг биринчи кунидаёқ диктатор бўлишга тайёрлиги ва конституцияни бекор қилиш таҳдиди ҳақидаги сўзларини эслади.
АҚШ президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Ҳаррис Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Америка демократияси учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди.
Байден чоршанба куни CBS телеканалига берган интервюсида, агар Трамп мағлуб бўлса, АҚШда президентлик сайловларидан сўнг ҳокимият тинч йўл билан ўтказилишига «мутлақо ишонмаслигини» айтди. Байденнинг сўзларига кўра, Трамп «бевосита ўзи айтганини назарда тутади». «Биз уни жиддий қабул қилмаймиз. Лекин у шуни ҳисобга олади», деди президент.
Ҳаррис, ўз навбатида, Трамп ноябр ойидаги сайловда ғалаба қозонса, президентлигининг «биринчи кунида» диктаторга айланиши, Адлия вазирлигидан сиёсий рақибларини жиноий жавобгарликка тортиш қуроли сифатида фойдаланиш таҳдиди ва сўнгги сайловлардаги мағлубияти туфайли конституция қоидаларини бекор қилиш тўғрисидаги бундан олдинги баёнотларига ишора қилди.
«Қўшма Штатлар конституциясини бекор қилишимизни таклиф қилган ҳар бир киши ҳеч қачон президентлик муҳри ортида туриш имкониятига эга бўлмаслиги керак», деди Ҳаррис Висконсин штатидаги О-Клэр шаҳрида демократик кампания митингида. У америкаликларни трампизмнинг «тартибсизлик, қўрқув ва нафрати»ни рад этишга чақирди.
2022 йил охирида Трамп 2020 йилги сайловларда манипуляция натижасида иккинчи президентлик муддатидан маҳрум этилганини яна бир бор таъкидлади. «Бундай характердаги ва кўламдаги йирик фирибгарлик ҳар қандай қоида ва моддани, ҳатто Конституциядагиларни ҳам бекор қилишга имкон беради», — деб ёзган Трамп ўшанда Truth Social онлайн тармоғида.
Ҳаррис фикрича, Трампнинг президентликка қайтиши мамлакатни орқага қайтаради. У Калифорния бош прокурори сифатида фирибгарлик ва жинсий зўравонликка қарши курашаётган пайтда, Трамп ню-йорклик ёзувчига жинсий тажовуз қилишда айбдор деб топилди ва миллионлаб долларлик фирибгарликда айбланди, деди демократ номзод.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
23:41 / 20.01.2025
Байден ўз оиласининг беш нафар аъзосини афв этди
19:58 / 20.01.2025
Байден Трамп «қасос олиш» билан таҳдид қилган шахсларни олдиндан афв этди
19:08 / 17.01.2025
Байден гиёҳванд моддалар иши бўйича қамалган қарийб 2,5 минг кишининг жазосини енгиллаштирди
22:56 / 16.01.2025