Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бадавлат хорижликларнинг чет элдан келадиган даромадлари учун солиқни икки баробар оширди
Солиқни оширишга оид қарор 2023 йилда бюджет дефицити ЯИМнинг 7,4 фоизига етгани фонида қабул қилинган.
Италия ҳукумати мамлакатдаги янги солиқ резидентлари учун хорижий даромадлар бўйича йиллик қатъий белгиланган солиқ миқдорини 100 минг евродан 200 минг еврогача оширишни тасдиқлади, деб хабар беради Financial Times.
Ушбу қарор бадавлат инсонларнинг мамлакатга келиши оқибатида кўчмас мулк ва яшаш учун керакли бошқа воситалар нархининг кескин ошиб кетиши натижасида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатишга қаратилган.
Италия ҳукумати мазкур қадам солиқ тушумларининг ошиши ва бюджет дефицитининг олдини олишга хизмат қилишига умид билдиряпти, бу Европа Иттифоқининг Италия давлат молияси билан боғлиқ хавотирларини камайтиради. Рим ўтган йили ЯИМнинг 7,4 фоизига етган бюджет дефицитига (бу Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан 3 фоизга кўп) чора кўришни истамоқда.
Евроиттифоқ прогнозларига кўра, 2024 йилда Италияда бюджет дефицити ЯИМнинг 4,4 фоизини ташкил этади — шунда ҳам бу мақсадли кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори. Июль ойида Брюссел республикадан сентябрь охирига қадар бюджетга киритиладиган тузатишлар бўйича режани тақдим этишни талаб қилган.
Охирги бир неча йиллар давомида Италия солиқ имтиёзлари сабаб ўта бадавлат инсонлар учун қулай жойга айланган эди, бу борадаги қарор 2016 йилда зиёли қатламнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу схема орқали Италиянинг янги солиқ резидентлари ёки тўққиз йил хорижда яшаб юртига қайтган италияликларга хориждан оладиган ҳар қандай турдаги даромадига 100 минг евро миқдорида ягона солиқ тўлашни назарда тутади. FT ҳисоб-китобларига кўра, бу камида 2,73 минг мультимиллионернинг Италияда яшашни танлашига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026