Ўзбекистон | 18:52 / 08.08.2024
2015
3 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ва ҳукуматлари томонидан имзоланган ҳужжатлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида 15 та ҳужжат имзоланди.

Kazinform хабарига кўра, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев қуйидаги ҳужжатларни имзолади:

1. Қозоғистон Республикаси президенти ва Ўзбекистон Республикаси президентининг қўшма баёноти;

2. Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий давлатлараро кенгашининг Қозоғистон-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш тўғрисидаги қарори;

3. Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Давлатлараро кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1. Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси режими тўғрисидаги битим;

2. Қозоғистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2006 йил 4 сентябрдаги Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битим баённомасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;

3. Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;

4. Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;

5. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

6. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;

7. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;

8. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

9. Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида рақобатни ҳимоя қилиш сиёсати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;

10. Қозоғистон Республикаси президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон эксперт кенгашини ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

11. Қозоғистоннинг «Отандастар» жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги битим;

12. Астана шаҳри ҳокимлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси»).

Мавзуга оид