Уй-жой бозорида вазият қандай? Мутахассислар билан суҳбат
Сўнгги пайтларда кўчмас мулк бозорида нархлар арзонлагани ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда. Kun.uz бу тенденцияларни таҳлил қилган ташкилотлар вакиллари ва риелтор билан суҳбатлашди. Уларнинг сўзларига кўра, охирги йилларда юқори суръатларда ўсган уй-жой бозорида ҳозирга келиб совиш кузатилмоқда, лекин нархлар тушиб кетади деб тахмин қилиш учун жиддий асослар йўқ.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти вакили Халилуллоҳ Ҳамидовнинг айтишича, бозорда энг қиммат нархлар ўтган 2023 йилнинг 4-чорагига тўғри келган. 2024 йил баҳори охири, ёз бошидан уйга талабгорлар сони сезиларли камайган, бу эса нархлар арзонлади, деган гапнинг тарқалишига сабаб бўлган. Ўтган йилнинг ёзи билан таққослаганда нархлар тушмаган бўлса ҳам, ҳар ҳолда нарх ўсиши жиддий секинлашганини кузатиш мумкин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили Акбаржон Нигматовнинг фикрича, уй-жой нархлари келгуси 5 йилда ҳам тушмайди. Кўчмас мулкка бўлган талаб, таклиф, қурилаётган уйларнинг сони, тадбиркорлар фаоллиги, уй-жой сотиб олишдаги таклифларнинг хилмахиллиги – бозор ва ундаги нарх-навони шакллантиради.
Риелтор Беҳзод Умаровга кўра, айни вазият кутилган ва табиий. Ҳар йили ёз фаслида уй-жойга бўлган талаб тушади. Аҳолининг пулдор қатлами ўз маблағларини бошқа мақсадларга йўналтиради, масалан, саёҳат қилишга, дам олишга. Лекин куз ойларидан яна кўчмас мулкка бўлган талаб ошади ва нарх яна ошиши мумкин, дейди у.
Риелторнинг қайд этишича, бозорда нарх арзонлади деган реклама ва хабарлар ортидан бирдан сотувлар фаоллашса, ажиотаж ҳам бўлиши мумкин. Яъни одамлар ҳозир ўз маблағларини сақлаб турибди, бундай вазиятда пул зарур бўлган 1-2 қурувчи компания уйларни таннархидан ҳам арзонга сотса, уларнинг рекламасига учиб, ҳамма бирдан уй-жой сотиб олишни бошлаши мумкин. Бу эса нархни ўйнатиб юборади, дейди мутахассис.
Тадқиқот институти 5,5 минг киши ўртасида одамларга қайси усулда уй сотиб олиш қулай, деган савол билан сўровнома ўтказиб, ижтимоий фикрни ўрганган. Унга кўра, 75 фоиз респондент ипотека ва субсидия орқали уй сотиб олиш улар учун маъқул келишини билдирган. Риелтор Умаровга кўра, икки усул ҳам аслида ноқулай. Ипотека кредитларининг фоизи жуда баланд, субсидия олиш эса қийин. Олинганда ҳам субсидияга сотиладиган уйларни топиш ниҳоятда мушкул.
Уйсизлик – дунёнинг аксарият давлатларида бор катта ижтимоий муаммо. Ўзбекистон ҳам шу муаммо билан юзлашиши мумкинми? Экспертлар фикрича, уй-жой қурилиш сиёсатининг нотўғри олиб борилиши – уйсизлик муаммосини келтириб чиқаради. Ҳар ҳолда, бизда одамларнинг уйи бўлмаса ҳам, томи бор, бир нечта оила бир хўжалик бўлиб яшайди, дейди суҳбатдошлар.
Хўш, бозорда вазият аниқ, нархларнинг ўсиши аввалги йиллардагидек эмас, бундай вазиятда кўчмас мулкка инвестиция ўзини оқлайдими? Ривожланган давлатларда фуқаролар ўз маблағларини капитал бозорига инвестиция қилса, юртдошларимиз ёки уй, ёки машинага тикади. Машина варианти борган сари ўзини оқламаяпти. Демак, уй-жой олиш – маблағларни тўғри йўналтириш усулига айланган. Бироқ экспертлар фикрича, айни вазиятда пулни уй-жойга инвестиция қилиш ҳам аввалгидек катта фойда келтирмайди. Инвестиция эмас, яшаш учун уй олиш эса – бошқа масала, бирламчи эҳтиёжини қондириш учун уй олиш тўғри қадам ҳисобланади.
Шоҳрух Мажидов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
Мавзуга оид
16:12
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
17:44 / 17.01.2025
Тошкентда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилди
16:20 / 16.01.2025