Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сиз – юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларисиз!» – Саида Мирзиёева Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни табриклади
“8 август ўзбек спорти учун чинакам олтин кун бўлди. Икки нафар спортчимиз икки карра Олимпиада чемпиони бўлди! Улуғбек Рашитов, Ҳасанбой Дўсматов, Сиз – юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларисиз!” - дея маълум қилди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Парижда ўтаётган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни табриклади.
“8 август ўзбек спорти учун чинакам олтин кун бўлди. Икки нафар спортчимиз икки карра Олимпиада чемпиони бўлди! Улуғбек Рашитов, Ҳасанбой Дўсматов, Сиз – юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларисиз!” - дейди Саида Мирзиёева.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида навбатдаги олтин медалини қўлга киритганди.
Таэквондо баҳсларида -68 кг вазнда Улуғбек Рашитов қаторасига иккинчи Олимпиадада тенгсиз бўлди. Бунгача Токио Олимпиадаси чемпиони бўлган ўзбекистонлик спортчи финалда иорданиялик Заид Карим билан беллашди ва 2:0 (5:4, 3:1) ҳисобида ғалабага эришди.
Шунингдек, ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича дастлабки медалини қўлга киритди.
-51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов финалда франциялик Билол Беннамага қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди.
Ушбу боксчи Рио-2016 олимпиадасида ҳам тенгсиз бўлганди.
Мавзуга оид
17:16 / 01.07.2026
«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева
18:37 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
16:27 / 26.06.2026