Ўзбекистон | 17:00 / 09.08.2024
1826
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Танловнинг ҳудудий босқичлари якунланди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” республика кўрик-танловини эълон қилган эди.

Жорий йилнинг 6-8 август кунлари кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.

Ташкилотчилар томонидан лойиҳалар ташаббускорлари www.biznes-portal.uz электрон платформаси орқали ариза юбориб, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчисига айланган бўлиши танловнинг асосий шарти сифатида белгиланди.

Танловга 186 та тумандан 1189 та онлайн ариза келиб тушди. "Бизнес портал"га бизнес лойиҳалар ҳақидаги 896 та видео юкланди. 

Лойиҳаларни баҳолашда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларга устуворлик берилди. 

“Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафасида эълон қилинади. 

Танловда энг яхши деб топилган бизнес лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306 сонли қарорига асосан жорий этилган тартиб асосида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан имтиёзли шартларда молиялаштирилади.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид