Озод Россия форуми Украинанинг Курск вилоятига кириб келиши бўйича баёнот берди
Россия мухолифати конференцияси – озод Россия форуми Украинанинг ғалабасига умид қилмоқда. «Энди ташаббус украиналикларга ўтди», — дейилади ташкилот Украина қуролли кучларининг Россия Федерациясининг Курск вилоятига бостириб кириши ҳақидаги баёнотида.
2016 йилда Гарри Каспаров ва Россиянинг «Бирдамлик» демократик ҳаракатининг собиқ ижрочи директори Иван Тютрин томонидан ташкил этилган Россия мухолифати конференцияси – озод Россия форуми бошқаруви Украина қўшинларининг Россиянинг Курск вилоятидаги муваффақиятларини олқишлади. Кенгашнинг 9 август, жума куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб кириши «Украинанинг ғалабасига умид уйғотади».
«Биз Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига кириб боришини олқишлаймиз, бу бизга урушнинг бориши олдиндан белгиланмаганлигини кўрсатади. Энди ташаббус украиналикларга ўтди, бу эса Украинанинг урушда ғалаба қозониши нафақат мумкин, балки анчагина эҳтимоли катта эканига ҳам умид уйғотади», — дейилади ҳужжатда.
Баёнотда Украина Қуролли кучлари «ғарб давлатларидан жуда чекланган қурол-яроғ етказиб бериш ва жонли кучнинг кескин танқислиги шароитида» муваффақиятга эришгани алоҳида қайд этилган. «Курск вилоятида содир бўлаётган воқеалар музокаралар зарурлигини ва 1991 йил чегараларига қайтиб бўлмаслигини таъкидлаётган скептикларга энг яхши жавобдир», - дея таъкидлади россиялик мухолифатчилар.
«Мудофаа уруши»
Озод Россия форуми кенгаши ҳарбий ҳаракатлар Россия ҳудудига ўтказилишини олқишлади. «Украина учун бу уруш мудофаа ва украиналиклар ўзларининг эркинликлари ва мустақиллигини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ҳарбий ҳаракатларни тажовузкор ҳудудга ўтказиш уларнинг қонуний ҳуқуқидир», - дейилади баёнотда.
Гарри Каспаровнинг шериклари Украина Қуролли кучларини «Путинга қарши курашда табиий иттифоқчилар» деб билишларини таъкидладилар. «Бизнинг шиоримиз - «Украина учун ғалаба, Россия учун эркинлик» - бу биз Украина Қуролли кучлари Россия Федерацияси ҳудуди бўйлаб юриб, уни озод қилганини кўрганимизда янги маъно касб этади», деб ёзади мухолифатчилар.
Украина қўшинлари бир неча кундан бери Россиянинг Курск вилоятида ҳужумкор операция ўтказмоқда. Урушни ўрганиш бўйича Америка институти маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари ҳозирда Россия Федерациясининг 35 км чуқурликдаги чегара участкасини назорат қилади.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024