Жаҳон | 12:52 / 10.08.2024
4227
1 дақиқада ўқилади

Сурияда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди

Дайр-аз-Зор вилоятининг Мухсан туманида жойлашган эронпараст гуруҳлар Фирот дарёсининг шарқидаги Деле қишлоғига ҳужум қилди.

Фото: AP

Сурия шарқидаги Дайр аз-Зор вилоятида Башар Асад режими армияси сафида жанг қилаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар томонидан уюштирилган ҳужумда 11 нафар тинч аҳоли, жумладан олти нафар бола ҳалок бўлди.

Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Дайр-аз-Зор вилоятининг Мухсан туманида жойлашган эронпараст гуруҳлар Фирот дарёси шарқидаги Деле қишлоғига ҳужум қилган.

Ҳужум натижасида 11 нафар тинч аҳоли, жумладан, 6 нафар бола, 4 нафар аёл ҳалок бўлди, 5 нафар тинч аҳоли вакиллари яраланди.

Сурияда Фирот дарёсининг ғарбида жойлашган Эрон қўллаб-қувватлаган гуруҳлар билан дарё шарқини ишғол қилган КИП/YPG вакиллари ўртасида вақти-вақти билан тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид