Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
Президент ўтказган видеоселектор йиғилишида йирик корхоналарнинг айрим тўловлари маҳаллий бюджетга тушиши, лекин улар прогнозни бажармагани учун маҳаллий бюджет қўшимча даромадларсиз қолиб кетаётганини таъкидлади.
12 август куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда йирик солиқ тўловчиларнинг айрим тўловлари маҳаллий бюджетга тушиши масаласи кўтарилди.
Йиғилишда президент йирик корхоналарни солиққа тортиш Солиқ қўмитаси томонидан юритилгани билан уларнинг айрим тўловлари маҳаллий бюджетга тушиши, лекин йирик корхоналар солиқ прогнозини бажармагани учун маҳаллий бюджет қўшимча даромадларсиз қолиб кетаётганини таъкидлади.
Шу муносабат билан Солиқ қўмитасига йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилиш топширилди.
Бундан ташқари, барча вазирлар ўз тизимида методология, регламент ва рақамлаштиришни йил якунигача тартибга келтириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Вазирлар Маҳкамаси 1 октябргача ҳар бир вазирликнинг тумандаги ташкилотларида методология, регламент ва рақамлаштириш бўйича ҳисоботини қабул қилиб олиши белгиланди.
Аввалроқ, президент Солиқ қўмитасига қуёш панели ўрнатгани учун ер ва мулк солиғи имтиёзини қўллашдаги чекловни олиб ташлаш вазифасини қўйгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:40 / 09.06.2026
«Солиқ» иловасидаги кешбэк маблағларини дарахт экишга йўналтириш имконияти пайдо бўлди
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
17:49 / 24.04.2026