АҚШда киберфирибгарликда айбланган россиялик озод этилди
Тергов маълумотларига кўра, россиялик Павел Кублицкий ва қозоғистонлик Александр Ходирев интернетнинг соядаги сегменти - даркнетдаги WWH платформаси маъмурлари бўлган.
АҚШда киберфирибгарликда айбланган россиялик Павел Кублицкий гаров эвазига озод қилинди. Бу ҳақда 12 август куни кечқурун Флорида штати Марказий округи федерал судининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган ҳужжатларга таяниб, ТАСС агентлиги хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ишда иштирок этган россиялик Кублицкий ва Қозоғистон фуқароси Александр Ходирев интернетнинг соядаги сегменти – даркнетда WWH платформаси фаолиятига алоқадор. Таъкидланишича, ушбу платформада «ўғирланган банк ҳисобрақамлари, сохта ҳужжатлар сотиб олинган ва ҳакерлар ёлланган».
АҚШ расмийларида Кублицкий ва Ходирев ушбу платформанинг маъмурлари эканлигига ишониш учун асос бўлган. Уларга қўйилган айблов «рухсатсиз кириш қурилмалари савдоси ва 15 ёки ундан ортиқ рухсатсиз кириш қурилмаларига эгалик қилиш» эди.
РБК интернет-нашри аниқлик киритишича, Павел Кублицкийнинг озод этилиши учун тўланган гаров миқдори 100 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Оммавий ахборот воситалари ёзганидек, россиялик «яшаш жойини фақат тиббий сабабларга кўра, судга чақирилган тақдирда, адвокатнинг ташрифи муносабати билан, шунингдек диний маросимларда қатнашиш учун тарк этиши мумкин». Бундан ташқари, Павел Кублицкий «барча паспорт ва саёҳат ҳужжатларини топширишга» мажбурдир ва унга смартфондан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024