Жаҳон | 09:30 / 15.08.2024
1090
2 дақиқада ўқилади

Литва мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3,2 фоизигача оширади

Литва ҳукумати учувчисиз учоқлар ва бошқа ҳарбий эҳтиёжлар учун яна 130 миллион евро ажратди ва мудофаа харажатларини 3,2 фоизга оширди. Ушбу кўрсаткич бўйича Литва НАТОда тўртинчи ўринни эгаллади.

Фото: AP

Литва ҳукумати бу йил мудофаа учун яна 130 миллион евро сармоя киритади. Шундай қилиб, Болтиқбўйи давлати учун мудофаа харажатлари 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 3,2 фоизигача ошади, деди мудофаа вазири Лауринас Касчюнас 14 август, чоршанба куни.

Унга кўра, ушбу қарордан сўнг Литва ушбу кўрсаткич бўйича НАТО давлатлари орасида тўртинчи ўринни эгаллайди. Литва Мудофаа вазирлиги дронлар ва учувчисиз учиш тизимларни харид қилиш, ҳарбий хизматчиларни тунги кўриш мосламалари ва лазер нишонлари билан таъминлаш, шунингдек, Piorun ҳаво мудофааси портатив тизимларини сотиб олиш ва бошқа мудофаа лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча маблағ ажратишни режалаштирмоқда, деди вазир. 

Касчюнас, шунингдек, ҳозирги Литва ҳукумати иш бошлаганидан бери мудофаа харажатлари 1,1 миллиарддан 2,42 миллиард еврогача ошганини таъкидлади, бу «армияни модернизация қилиш жараёнида сезиларли ютуққа эришиш имконини берди». 

НАТО талаби - мудофаа харажатлари ЯИМнинг камида 2 фоизи

Россиянинг Украинага 2,5 йилдан бери давом этаётган ҳужуми фонида НАТО давлатлари мудофаа харажатларини оширишга интилмоқда ва 2024 йилда алянс томонидан 2014 йилда белгиланган ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини ушбу мақсадларга сарфлаш мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, иттифоқчилар жорий йилда мудофаа харажатларини ўртача 18 фоизга оширади, бу эса ўн йилликлардаги энг катта ўсишдир. 

Германия НАТОнинг ушбу талабига 20 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта амал қилмоқчи. 2024 йилда Германиянинг мудофаа харажатлари рекорд даражадаги 90,6 миллиард еврони ташкил этиши режалаштирилган, бу ялпи ички маҳсулот 2,12 фоизига тўғри келади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди