Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея беш йиллик изоляциядан сўнг сайёҳларга чегарасини очяпти
Шимолий Корея 2024 йилнинг декабрида битта шаҳарни хорижлик сайёҳлар учун қайта очади. Коронавирус пандемияси сабаб мамлакат чегаралари қарийб беш йилдан буён ёпиқ.
Хитойнинг икки туроператори сайёҳларга тез орада шимолий тоғли Самжиён шаҳрига ташриф учун рухсат берилишини эълон қилди.
Шимолий Корея 2020 йил, пандемия бошида ўзини ўзи изоляцияга олганди, 2023 йил ўрталарига келибгина чекловларни қисқартиришни бошлади.
Шимол чегарасининг ёпилиши асосий товарлар импортини ҳам тўхтатган, бу эса мамлакатнинг ядровий дастури туфайли киритилган халқаро санкциялар фонида озиқ-овқат танқислигини кучайтирди.
“Ҳозирча фақат Самжиённинг очилиши расман тасдиқланган, аммо Пхенян ва бошқа жойлар ҳам очилади, деган фикрдамиз”, — деб ёзди 14 август куни KTG Tours компанияси Facebook’даги саҳифасида.
Пекиндаги Koryo Tour эса сайёҳлар декабр ойида Шимолий Кореянинг бошқа қисмларига ҳам ташриф буюриши эҳтимоли катта эканини билдирди.
“Бу янгиликни эълон қилиш учун тўрт йилдан ортиқ кутган Koryo Tours яна бир бор Шимолий Корея туризмининг очилишидан жуда хурсанд”, — дейилади компания веб-сайтида.
Самжиён Шимолий Кореянинг энг баланд тоғи Пекту этагида бўлиб, у Хитой ва Шимолий Корея чегарасида жойлашган. Шаҳар қишки диққатга сазовор жойлари билан машҳур.
Расмий Пҳенян ушбу тоғ Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сен япон босқинчи кучларига қарши жанг қилган ва инқилоб бошлаган жойлигини таъкидлаб келади. Ким Ир Сен ҳозирги давлат етакчиси Ким Чен Иннинг бобоси ҳисобланади.
Хабарларда, шунингдек, Пекту амалдаги президентнинг отаси Ким Чен Ир туғилган жой экани айтилади.
Самжиён сўнгги йилларда катта реконструкция остида. Ким Чен Ин июл ойида шаҳар аэропортини қайта қуриш, ҳарбий чанғи базасини курортга айлантириш, чет эллик сайёҳлар учун янги темирйўллар ва меҳмонхоналар қуриш режаларини ошкор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 2024 йил бошида фақат россиялик сайёҳларнинг мамлакатга киришига рухсат берди, бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар илиқлашгани билан изоҳланади.
Шимолий Корея чегараларининг қайта очилиши барча сайёҳларга тааллуқлими ёки фақат “дўстона” деб ҳисоблаган мамлакатларга тегишли бўладими, бу ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025