Жаҳон | 14:32 / 16.08.2024
2054
1 дақиқада ўқилади

Эрон Ғазода геноциднинг олдини олиш учун қўшма саъй-ҳаракатлар муҳимлигини билдирди

Бир кун аввал Доҳада Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг янги босқичи Ҳамас иштирокисиз бошланди.

Фото: Anadolu Agency

Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Бағирий блокададаги Ғазо секторида Исроил томонидан содир этилган геноцид жиноятларини тўхтатиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини айтди.

X ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарда Бағирий Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдел Раҳмон Ал Тани билан телефон орқали мулоқот қилганини айтди.

Унинг қайд этишича, Қатар вазири билан суҳбат чоғида Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатиш бўйича Доҳада ўтказилган музокаралар бориши юзасидан фикр алмашилган. Унинг сўзларига кўра, Ал Тани музокараларнинг ушбу босқичи натижаларини «нозик» деб атади.

Бағирий Исроил томонидан Ғазо секторида содир этилган геноцид жиноятларига барҳам бериш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни, жумладан, дипломатик ташаббусларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Бир кун аввал Доҳада Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг янги босқичи Ҳамас иштирокисиз бошланди.

Мавзуга оид