Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Toyota автомобилларини ҳожатхона қоғозига ўраб божхонадан ўтказмоқчи бўлди
Беларус-Литва чегарасида ҳожатхона қоғозига ўралган учта Toyota Land Cruiser автомобили аниқланди.
Ўзбекистон фуқароси ҳожатхона қоғозига яшириб қўйилган учта Toyota Land Cruiser автомобилини Беларусга олиб киришга уринди. У Литва божхоначилари томонидан тўхтатилди, деб хабар берди Media-Polesye.
Қайд қилинишича, MAN юк машинаси «Медининкай» назорат пунктига 10 август куни эрталаб етиб борган. Ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси 720 кг ҳожатхона қоғозини олиб кетаётганини маълум қилган. Божхоначилар юк машинасини рентгенга жўнатган. Маълум бўлишича, учта Toyota Land Cruiser йўлтанламас автомобиллари ярим тиркама ичида бир неча қават ҳожатхона қоғози орқасига яширилган. Ҳайдовчи топилмадан ҳайратда қолиб, бундай юк ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.
Умумий қиймати 87 минг евро бўлган автомобиллар божхоначилар томонидан хатланган. Ҳайдовчи гаров эвазига қўйиб юборилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026