Россияда бандлик марказлари ишсизларни нафақадан маҳрум қилиш билан қўрқитиб, урушга жалб қилмоқда
Меҳнат биржасида ишсиз сифатида қайд этилган россияликларга вакансия сифатида шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ таклиф этиляпти.

Фото: «Москва» агентлиги
Меҳнат биржасида ишсиз сифатида қайд этилган россияликларга вакансия сифатида шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ таклиф қилинмоқда, деб ёзади Baza. Шу билан бирга, ариза берувчининг ҳарбий гувоҳномасидаги мутахассислик ҳам ҳисобга олинмоқда. Манбаларнинг маълумотларига кўра, бу турдаги «ишни» икки маротаба рад этганларга ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатилади. Шунингдек, у бандлик марказлари хизматидан бошқа фойдалана олмайди ва ўзи мустақил иш қидиришга мажбур бўлади.
Шартнома бўйича хизмат учун йўлланмаларни бериш Меҳнат вазирлиги жойлардаги «военкоматлар» билан алоқаларини йўлга қўйганидан кейин бошланди. Мудофаа вазирлиги «Россияда иш ўринлари» порталига вакансияларни жойлаштиради, бандлик марказлари эса у орқали иш қидирувчиларни йўналтиради. Манбаларнинг таъкидлашича, вакансияни биринчи марта рад этган одамга кейинги сафар бу лавозим таклиф этилмайди.
Уларнинг сўзларига кўра, бандлик марказлари шу кунларда россияликларга Курск вилоятидан ҳам «иш таклиф қилмоқда»: ҳандақлар қазиш ва отишмадан кейинги вайроналарни тозалаш. Иш сўраб мурожаат қилганларга кунига 8-10 минг рубль тўлаш ваъда қилинмоқда. Шартнома озиқ-овқат ва ётоқ таъминотини ўз ичига олган ҳолда икки ҳафтага тузилади.
Август ойи бошида Новосибирск вилоятидаги бандлик маркази психологликка ўқиш учун қайта тайёрлаш дастурига ариза берган ишсиз россияликни «аскарликка» юборган. Эркакнинг сўзларига кўра, муассасада унга ҳозирда иш излаб келганларга қандай масалада мурожаат қилганидан қатъий назар, «военкомат»га йўлланма берилаётганини айтишган.
2023 йилнинг кузида Россия Давлат Думасининг Мудофаа масалалари бўйича қўмитаси аъзоси, генерал-лейтенант Андрей Гурулев ишсизларни сафарбарликка жалб этиш таклифини билдирган эди. Гурулевнинг айтишича, Улуғ Ватан урушида шундай қилинган ва ўшанда «ҳеч ким савол бермаган». «Балки, буни ҳам амалга ошириб кўриш керакдир», — деган эди генерал.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Мавзуга оид

08:10
Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди

23:45 / 28.06.2025
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди

16:49 / 28.06.2025
ruID орқали ариза топширмаслик Россияга киришга тўсқинлик қилмайди – Россия элчихонаси

15:19 / 28.06.2025