Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги мактабларда мигрантлар фарзандлари сонини чеклаш таклиф этилди
Бир синфда уч нафардан ортиқ мигрант бола бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Депутатларнинг парламентдаги «Справедливая Россия» фракцияси мигрантларнинг болалари учун мактабларга квота бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» Давлат думаси назорат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Дмитрий Гусевга таяниб ёзди.
«Муҳим ташаббус - бу мактабларда болалар учун квоталар белгилаш, бу ҳақда асосан Москвадагилар гапирмоқда, чунки бу Москвадаги муҳим воқеа. Таклиф эса тўғри, бир синфда уч нафардан ортиқ мигрант бола бўлмаслиги керак. Бу Москва ҳукумати учун жуда жиддий вазифа. Кузги сессия бошланади, биз бу ташаббусни тайёрлаб, илгари сурамиз», деди Гусев.
Унинг таъкидлашича, анклавларга йўл ва мигрантларнинг «кластерлашуви» хорижликларнинг интеграциясига ёрдам бермайди.
«Иккинчи масала - максимал ассимиляция. Бунинг учун қонуний мигрантларга агар рус тилини билса, тарихимизни, маданиятимизни тан олса, уларни яхши кўрса, ёнимизда, биз билан яшаши учун имконият яратишимиз керак. Яъни, ҳар бир мигрант ўзбек, тожик ёки қирғиз бўлишига қарамай, ўзини русман деб ғурур билан айта олиши керак. Ҳақиқий ассимиляция мана шу», деб хулоса қилди депутат.
Қайд қилинишича, 2023 йилда Россия мактабларида ўқиётган мигрант болалар сони қарийб 181,5 мингни ташкил этган. Улардан 178,9 минг нафари (98,6 фоиз) чет эл фуқаролигига эга ва 2,6 минг нафари (1,4 фоиз) ҳеч қандай фуқароликка эга эмас.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026