Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йил якунигача дуал таълим шаклидаги қамров 50 мингга етказилади
Бундан ташқари, Германия, Швейцария ва Британия тажрибаси асосида касб стандартлари ишлаб чиқилади.
Мисрнинг "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги Ўзбекистондаги дуал таълим шаклига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Мақолада қайд этилишича, дуал таълим – таълим йўлидаги сифатли ислоҳот ҳисобланади. Ўзбекистонда бу борада қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йил 23 сентябрдаги "Таълим тўғрисида"ги қонунда дуал таълим тизими ўз ифодасини топган.
Бу орқали Ўзбекистон меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжлар, корхона ва ташкилотлар, иқтисодиёт тармоқларидаги аниқ иш ўринлари бўйича меҳнат фаолияти билан таълимни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг янги механизмлари жорий қилина бошланди.
"Ўзбекистонда дуал таълим шаклини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йил якунига қадар дуал таълим шаклида қамров 50 минг нафарга етказилади. Бундан ташқари, Германия, Швейцария ва Британия тажрибаси асосида касб стандартлари ишлаб чиқилади", – дея таъкидлаган "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026