Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккита автокорхона хусусийлаштирилиши кутиляпти
Давлат активларини бошқариш агентлиги Avto Climate Control МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз, “Автокомпонент” МЧЖ устав капиталидаги 98,8 фоиз улушларни оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришнинг очиқ савдо жараёнлари бошланганини эълон қилди.
Avto Climate Control 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти автомобиллар учун иситиш ва совитиш тизимларини ишлаб чиқаришдан иборат. Устав фонди 12 592,9 миллион сўмни ташкил этади.
“Автокомпонент” ҳам 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобилларнинг турли бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Устав фонди 969,5 миллион сўмни ташкил этади.
Давлат активини сотиб олувчилар учун қўйиладиган шартлар:
- корхонанинг асосий фаолият турини активлар олди-сотди шартномаси рўйхатдан ўтгандан сўнг 10 йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлаб қолиш;
- ушбу муддат давомида маҳсулотларнинг лицензиати бўлган General Motors компанияси томонидан тасдиқланган етказиб берувчи билан техник қўллаб-қувватлаш бўйича лицензия келишувларига ва General Motors технологиялари билан боғлиқ технологик жиҳозлардан фойдаланиш юзасидаги Бош Альянс келишувида ўрнатилган талаблар ва тегишли чекловларга қатъий риоя қилиш;
- 2 йил мобайнида корхонада мавжуд иш ўринларини ва ишчилар сонини сақлаб қолиш (табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари бундан мустасно), амалдаги иш ҳақи фонди миқдорини камайтирмаслик ва жамоа шартномаси шартларини ёмонлаштирмаслик.
Мавзуга оид
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
20:45 / 15.05.2026