Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
25 май кунги савдо 184 млрд 978 млн сўм бошланғич нарх билан бошланди. Аукцион 16 та нарх таклифидан иборат бўлди ва 51 дақиқа давом этди. Якунда 332 млрд 961 млн сўмлик таклиф билан “Best Pipe and Parts” АЖ ғолиб бўлди. Бу бошланғич нархдан 80 фоизга юқори. Харидор битимдан сўнг камида 10 йил давомида корхонанинг асосий фаолият турини сақлаб қолиши, шунингдек, ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш ва сотишда “Ўзавтосаноат” билан келишиши шарт.
Фото: uzchasys
“UzChasys” заводидаги 70 фоиз давлат улуши аукционда 332 млрд 961 млн сўмга сотилди.
25 май кунги савдо 184 млрд 978 млн сўм бошланғич нарх билан бошланди. Аукцион 16 та нарх таклифидан иборат бўлди ва 51 дақиқа давом этди.
Якунда 332 млрд 961 млн сўмлик таклиф билан "Best Pipe and Parts" АЖ ғолиб бўлди. Бу бошланғич нархдан 80 фоизга юқори.
Харидор битимдан сўнг камида 10 йил давомида корхонанинг асосий фаолият турини сақлаб қолиши, шунингдек, ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш ва сотишда “Ўзавтосаноат” билан келишиши шарт.
Маълумот учун, агар харидор савдолар якунланганидан кейин 5 иш куни ичида актив учун тўловни амалга оширмаса ёки олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортса, таклиф иккинчи энг юқори нарх берган иштирокчига ўтказилади. Такрорий рад этиш ҳолатида лот қайта савдога қўйилади.
“UzChasys” заводи ҳақида
“UzChasys” заводи Наманган вилояти, Давлатобод тумани, қурувчилар кўчаси, 50-уйда жойлашган. Мажмуа 4,14 гектар майдонни эгаллайди, цехлар ва ёрдамчи биноларнинг умумий майдони эса 19,2 минг квадрат метрни ташкил қилади. Фаолият тури — автомобилларга ёритиш чироқлари ишлаб чиқариш.
Корхона 2008 йилда Жанубий Кореянинг “AMS Co Ltd” компанияси ва “Ўзавтосаноат” иштирокида ташкил этилган. 2025 йил якунига кўра “UzChasys” соф фойдаси 40,76 миллиард сўмни ташкил қилган, заводда мингдан ортиқ ходим ишлайди.
Харидор ҳақида
"Best Pipe and Parts" 1996 йилда ташкил этилган. Асосий фаолият тури — автотранспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш. Устав капитали — 297 млн сўм. Компания илгари “Uz-Dongwon Co” номи остида фаолият олиб борган.

"Best Pipe and Parts" ўтган йил давомида ҳам бир қатор йирик активларни харид қилганди. Хусусан, 2025 йилнинг феврал ойида “Avtokomponent” компаниясининг 98,8 фоиз улушини 105 млрд сўмга, августда эса автомобил кондиционерлари ишлаб чиқарувчи “Avto Climate Control” компаниясининг 100 фоизини 230 млрд сўмга сотиб олганди.
Мавзуга оид
10:07 / 23.05.2026
Эйфель минорасининг бир қисми аукционда сотилди
13:09 / 19.08.2025
Навоийдаги «Темирчи» олтин кони 5,4 млн долларга сотилди
17:31 / 28.12.2024
“Uz-Koram Kompani” МЧЖдаги давлат улуши 24 млн долларга сотилди
21:17 / 29.11.2024