Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ҳукумати мамлакатда интернет тезлиги пасайиб кетишида фойдаланувчиларни айблади
Масъулларга кўра, «аҳолининг катта қисми» VPN’дан фойдаланади ва бу «тармоқда юкламани ошириши натижасида интернет тезлиги тушиб кетишига» олиб келган.
Покистонда бир неча ҳафтадан бери интернет тезлиги пасайиб кетгани айтилмоқда. Фаолларга кўра, ҳукумат худди Хитой каби онлайн макон устидан назоратни кучайтириш учун интернет «деворини» яратяпти.
Покистонлик амалдорлар ушбу даъволарни рад этиб, фойдаланувчилар ҳимояланган уланиш ёки VPN’ни кўп ишлатаётгани туфайли интернет тезлиги тушиб кетганини айтмоқда.
Мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хон томонидан ўтган йили қўзғатилган тартибсизликлардан кейин ҳукумат ижтимоий тармоқларни блоклаб, интернет тезлигини пасайтирган, чунки жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш учун кураш кўчалардан рақамли маконга ўтган.
Х ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) февраль ойидаги сайловлардан кейин, «миллий хавфсизлик»даги муаммолар сабаб блокланган. Хон партияси тарафдорлари мазкур ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчилари бўлиб, собиқ бош вазирнинг эса тармоқдаги саҳифасига 21 миллионга яқин одам обуна бўлган.
Аммо Покистон ахборот технологиялари вазири Шаза Фотима интернет тезлиги пасайганига ҳукумат жавобгар эмаслигини маълум қилди. У ўзининг жамоаси интернет-провайдер ва телекоммуникация компаниялари билан мазкур муаммони ҳал этиш бўйича «тиним билмай ишлаётганини» билдирган.
Фотимага кўра, «аҳолининг катта қисми» VPN’дан фойдаланади ва «бу тармоқда юкламани ошириши натижасида интернет тезлиги тушиб кетган».
Рақамли технологиялар назорати бўйича маҳаллий ташкилот Bytes for All директори Шаҳзод Аҳмадга кўра, ташкилотнинг интернет тезлиги чекланаётганини «исботлаш учун етарлича далиллар бор».
Ишбилармонлар интернет алоқасининг секинлашуви Покистон бизнес салоҳиятига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026