Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Роспотребнадзор»: «Маймунчечак анъанавий қадриятлари сабаб Россияга хавф туғдирмайди»
«Роспотребнадзор» раҳбари Анна Поповага кўра, мамлакатда маймунчечак билан касалланиш бўйича учта ҳолат қайд этилган, бироқ улар «ўз вақтида аниқлангани сабаб тарқалишига йўл қўйилмаган».
Маймунчечак эпидемияси анъанавий қадриятлари сабаб Россияга хавф туғдирмайди, дейди «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова.
«Маймунчечакнинг юқиш усулларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ишончим комилки, анъанавий қадрияларга эга Россия Федерациясида ушбу касаллик эпидемия сифатида хавф туғдирмайди», — дейди у.
Попованинг таъкидлашича, Россияда йўлга қўйилган экотизим «яхши ишлайди» ва бу «синовдан ўтган». «Роспотребнадзор» раҳбарининг сўзларига кўра, аввалроқ мамлакатда маймунчечак билан касалланиш бўйича учта ҳолат қайд этилган, бироқ улар «ўз вақтида аниқлангани сабаб тарқалишига йўл қўйилмаган».
14 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox вируси тарқалиши яна бошлангани сабаб дунёда фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Конго Демократик Республикасида 2024 йил бошидан бери маймунчечак билан боғлиқ 13 700 дан ортиқ касалланиш ва 450 та ўлим ҳолати қайд этилган. Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Аfrica CDC) олимлари маймунчечакнинг янги штамми тез тарқалаётганидан хавотирда.
Олдинроқ Ўзбекистон аэропортларида маймунчечакнинг олдини олиш чоралари кўрилаётгани, хусусан, санитария-карантин хизмати томонидан аэропортларда ҳаво ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлайдиган тепловизорлар ўрнатилиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025