Жаҳон | 23:04 / 21.08.2024
4359
2 дақиқада ўқилади

«Толибон» инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ махсус маърузачисини Афғонистонга киритмади

Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдулқаҳор Балхийнинг Reuters’га маълум қилишича, Ричард Беннетт «Афғонистонга сафар уюштириш учун виза ололмаган».

Фото: Reuters

«Толибон» БМТ махсус маърузасичи этиб тайинланган Ричард Беннеттнинг Афғонистонга киришни тақиқлади. Маҳаллий Tolo телекомпаниясининг хабар беришича, ҳуқуқ ҳимоячиси «пропаганда тарқатишда» айбланган.

2022 йили, «Толибон» ҳокимият тепасига келишидан бир йил ўтиб БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Беннеттни Афғонистон бўйича вазиятни кузатувчи этиб тайинланган эди.

«Толибон»нинг аёллар ва қизларга нисбатан муносабати инсониятга қарши жиноятга тенглаштирилиши мумкинлигини айтган Беннетт мамлакатдаги вазиятни ўрганиш учун бир неча бор Афғонистонда бўлган.

Беннетт «Толибон»дан ўз қарорини бекор қилишни сўраб, мамлакат ичи ва ташқарисида ҳам афғонлар билан муносабатларини давом эттиришини билдирган.

«Толибон» Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдулқаҳор Балхийнинг Reuters’га маълум қилишича, Беннетт «Афғонистонга сафар уюштириш учун виза ололмаган».

«Жаноб Беннеттга ҳатто профессионалликни сақлаб қолиш бўйича қайта-қайта сўровлар юборилганидан кейин ҳам маълум бўлдики, унинг ҳисоботлари Афғонистон ва афғон халқи манфаатларига зарар етказувчи нотўғри қарашлар ва латифаларга асосланган», — дейди Балхий.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид