Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон АҚШнинг ядровий тийиб туриш стратегиясини қайта кўриб чиқди
The New York Times газетасининг ёзишича, Байден АҚШ қўшинларини рақиблар, жумладан, Россия томонидан «мувофиқлаштирилган ядровий тўқнашувларга» тайёрлаш режасини маъқуллаган.
Америка президенти Жо Байден март ойида махфий ядро режасини тасдиқлади, унда биринчи марта Вашингтоннинг ядровий арсенали жадал кенгайиши фонида Хитойга қарши кураш стратегияси ва АҚШ қўшинларини «эҳтимолий мувофиқлаштирилган ядровий тўқнашувлар»га тайёрлаш кўзда тутилган. Бунда, Россия Хитой ва Шимолий Корея билан бирлашган фронт сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Бу ҳақда 20 август, сешанба куни The New York Times (NYT) хабар берди.
Ҳужжат янгиланиши ҳақида АҚШ Конгресси хабардор қилинади
«Ядро қуролидан фойдаланиш бўйича қўлланма» тахминан ҳар тўрт йилда бир марта янгиланади. Нашрнинг ёзишича, бир қанча босма нусхалар миллий хавфсизлик идоралари бир неча ходимлари ва Пентагон раҳбариятига юборилган. АҚШ Конгресси янгиланишлар ҳақида Байден лавозимини тарк этишидан олдин хабардор қилиниши кутилмоқда.
Ҳужжат, хусусан, Қўшма Штатлар ядровий инқирозларга, агар улар бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет содир бўлса, ядровий ва ядровий бўлмаган қуролларнинг комбинацияси билан жавоб беришга тайёрлиги ёки йўқлигини текширади.
Илгари Москва, Пекин ва Пхенян АҚШ ядровий арсеналидан устунликка эришиш учун ядровий таҳдидларни мувофиқлаштира олиши эҳтимолдан йироқ эди, дея ёзади NYT. Бироқ, Россия Федерацияси ва Хитой ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотлар, Москвага Теҳрон ва Пхеняндан олиб келинган ҳарбий юклар фонида ҳисоб-китоблар қайта кўриб чиқилди, деб ёзган газета.
Собиқ дипломат Ричард Хаас шундай деди: «Биз радикаллашган Россия билан иш олиб бормоқдамиз ва ядровий қурол одатий можарода қўлланмаслиги кераклиги ҳақидаги ғоя энди ишончли таклиф эмас», деди.
Пентагон: Хитой ядровий кучлари 2030 йилга бориб 1000 та жанговар каллакка эга бўлади
Хитойнинг ядровий мажмуаси ҳозирда дунёдаги энг тез ривожланаётган комплексдир, дея таъкидлайди газета. Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, Хитойнинг ядровий кучлари 2030 йилга бориб 1000 та каллакка, 2035 йилга келиб эса 1500 та каллакка эга бўлади.
Шу билан бирга, Байден маъмурияти 20 август куни газета нашрига изоҳ берди ва Reuters маълумотларига кўра, айрим мамлакатлар ҳаракатига ёки муайян таҳдидларга жавобан ядровий тийиб туриш йўналиши ўзгариши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ, 13 август куни Financial Times нашри Россия ўз ҳарбий-денгиз флотини машғулотлар давомида НАТО билан юзага келиши мумкин бўлган можарода ядро каллакларини олиб ўта оладиган ракеталар билан Европадаги нишонларга зарба беришга тайёрлагани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026