Эронда Раисий вертолёти ҳалокатига юклама ва об-ҳаво сабаб бўлгани рад қилинди
Иброҳим Раисий вертолёти ҳаддан зиёд юклама ва ёмон об-ҳаво шароити туфайли ҳалокатга учрамагани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images
Эроннинг собиқ президенти Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокатига ҳаддан ташқари юклама ва ёмон об-ҳаво сабаб бўлмаган. Бу ҳақда Mehr агентлиги Эрон Қуролли Кучлари Бош штабининг авиаҳалокатларни суриштирувини назорат қилувчи алоқа марказига таяниб хабар берди.
Алоқа марказининг таъкидлашича, Fars ахборот агентлиги томонидан шу мазмунда тарқатилган хабар ёлғон. Марказ оммавий ахборот воситаларини мудофаа ва хавфсизлик масалалари билан боғлиқ маълумотларни ўзи билан мувофиқлаштиришга чақирди.
Аввалроқ, Fars ахборот агентлиги Раисий учган вертолёт бортида хавфсизлик протоколларида рухсат этилганидан икки киши кўпроқ бўлганини маълум қилган эди. Шу сабабли, учувчи туманни пайқаб, вертолётни керакли баландликка олиб чиқмоқчи бўлганида, машина етарли қувватга эга бўлмаган ва туман туфайли кўриш чекланган шароитда тоғга қулаган.
Эрон Бош штаби вертолёт ҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича дастлабки ҳисоботида йўловчилар ва жиҳозлар сони, юк ташишнинг максимал оғирлиги бўйича вертолёт сиғимига боғлиқ қоидалар бузилиши аниқланмаганини қайд этган. Бош штабнинг фалокатни ўрганиш бўйича комиссияси аварияга олиб келиши мумкин бўлган техник нуқсонларни аниқламаган. Комиссиянинг иккинчи ҳисоботида об-ҳаво шароити парвоз учун қулай деб топилгани алоҳида таъкидланган.
19 май куни Иброҳим Раисий ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён бўлган вертолёт Шарқий Озарбайжон провинцияси шимоли-ғарбидаги тоғга қулади. Вертолёт бортидаги 8 кишининг барчаси ҳалок бўлди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади
Ўзбекистон | 17:35
-
Туркий лидерлар илк марта Венгрияда йиғилди. Бирлик сари 71 қадам ташланди
Жаҳон | 17:20
-
"Бизнесни ривожлантириш банки" бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Президент академик Азимбой Саъдуллаев вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Жамият | 16:45
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025