Германия ва Молдова миграция шартномасини имзолашга тайёрланмоқда
Олаф Шолц ва Майя Санду матбуот анжуманида маълум қилишича, Германия ва Молдова ўртасида миграция келишувига тайёргарлик кўрилмоқда.
Германия ва Молдова миграция шартномасини имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 21 август, чоршанба куни Кишинёвда Германия канцлери Олаф Шолц мамлакат президенти Майя Санду билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди. Бу келишув Германияга Молдовадан ноқонуний муҳожирларни тезда ватанига чиқариб юбориш, шунингдек, мамлакатга малакали мутахассисларни жалб қилиш имконини беради. Санду, ўз навбатида, ҳужжат «катта диаспора»дан бўлган одамларни Молдовага қайтаришга ёрдам беришига умид билдирди. Иккала сиёсатчи ҳам келишувдан мақсад ҳар икки давлатнинг иқтисодий ривожланишига ёрдам бериш эканини айтди.
Кишинёвга сафари чоғида Германия канцлерига ҳукуматнинг миграция келишувлари бўйича махсус вакили Йоахим Штамп ҳамроҳлик қилди.
Олаф Шолц: Германия Молдовани ЕИ йўлида қўллаб-қувватлайди
Матбуот анжуманида Германия ҳукумати раҳбари, шунингдек, Берлин Молдовани Европа Иттифоқи йўлида «қўлидан келганча» қўллаб-қувватлашини айтди. У Европа Иттифоқининг кенгайишига ижобий муносабатда эканлигини таъкидлади. «Биз баъзи мамлакатлар учун узоқ вақт олдин бошланган қўшилиш жараёнларини ниҳоят якунлаш зарур деб ҳисоблаймиз», — дея қўшимча қилди Олаф Шолц.
Майя Санду Германияга ўз мамлакатига Европа Иттифоқи йўлида, шунингдек, Россия дезинформациясига қарши курашда ёрдам бераётгани учун миннатдорчилик билдирди.
Молдова 2022 йил июн ойида Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини олди. 2024 йил июн ойида Европа Иттифоқи мамлакат билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади.
Мавзуга оид
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
09:30 / 12.10.2024
Германия махсус кучлари Болтиқбўйи инфратузилмасини қўриқлаш учун юборилади
11:30 / 11.10.2024