Жамият | 07:40 / 22.08.2024
6394
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда дарахт кесган фуқаро 17 млн сўм жарима тўлайдиган ва 100 та кўчат экадиган бўлди

Сергели туманида фуқаро битта дарахтни кесгани учун 17 миллион сўм жарима тўлайдиган ва 100 та кўчат экадиган бўлди. 

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Сергели тумани, Сергели 7-мавзесида дарахтга шикаст етказилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Мурожаат жойига чиқиб ўрганилганида “Мададкор” МФЙда фуқаро Й.У. томонидан 1 та дарахт кесилиб, ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказилгани маълум бўлди. Натижада табиатга 8 миллион 840 минг сўм зарар етказилган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузар жами 17 миллион 340 минг сўм товон тўлайдиган бўлди. 

Шунингдек, унга Вазирлар Маҳкамасининг 464-сон қарорига асосан кесилган дарахт учун компенсация тарзида 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид