Meta: Эронлик ҳакерлар Байден ва Трампга яқин шахслар аккаунтига ҳужум қилишга уринган
Ҳакерлар АҚШ, Исроил ва бошқа мамлакатлардаги сиёсатчилар билан боғлиқ WhatsApp профилларига ҳужум қилишди, дея хабар беради Meta.
Эроннинг APT42 ҳакерлар гуруҳи (UNC788 ва Mint Sandstorm номи билан ҳам танилган) бир қатор Ғарб давлатлари ва Исроилдаги сиёсатчилар, дипломатлар ва жамоат арбоблари, шунингдек, Эрон ва Фаластин миллий маъмуриятидаги ҳуқуқ фаоллари билан боғлиқ WhatsApp профилларини «ўғирлашга» уринди. Бу ҳақда мессенжерга эгалик қилувчи Meta компанияси 23 август, жума куни маълум қилди. Ҳакерларнинг эҳтимолий нишонлари орасида АҚШ президенти Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трамп маъмуриятига алоқадор шахсларнинг WhatsApp аккаунтлари алоҳида кўрсатилган.
Meta хабарига кўра, ҳакерлар фишинг усулини қўллаган – улар ўзларини турли хизматлар (Meta нашрида AOL, Google, Yahoo ва Microsoft тилга олинган) техник қўллаб-қувватлаш ходимлари сифатида кўрсатишган ва алдаб, потенциал қурбоннинг аккаунтига киришга ҳаракат қилишган. Ҳужумга учраган баъзи одамлар ушбу шубҳали хабарлар ҳақида WhatsApp техник ёрдамига хабар беришган. Ҳакерларнинг ҳужумлари муваффақиятсиз тугади, дея маълум қилди Meta.
Эрон ҳакерларининг ҳужумлари АҚШ президентлик сайловларига алоқадор
Google вакиллари шу каби ҳакерлик ҳужумлари ҳақида август ойи ўрталарида эълон қилган эди. APT42 Исроилнинг собиқ юқори мартабали ҳарбий амалдорлари ва аэрокосмик раҳбари аккаунтларини нишонга олишга уриниб, журналистик сўровлар ниқоби остида мамлакатнинг қўшни давлатлардаги нишонларга берган зарбаларига изоҳ бериш учун электрон почта хабарларини юборди. Электрон почта хабарларида потенциал қурбоннинг маълумотларини тўплайдиган фишинг ресурсига олиб келадиган қисқартирилган ҳавола мавжуд эди.
Google маълумотларига кўра, сўнгги олти ой ичида Қўшма Штатлар ва Исроилга барча APT42 ҳужумларининг қарийб 60 фоизи тўғри келган. Компания худди Meta сингари эронлик ҳакерлар фаолиятини АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари билан боғлайди. Шундай қилиб, яқинда содир бўлган ҳужумлар бўлажак сайловларда демократик номзод бўлган вице-президент Камала Ҳарриснинг алоқаларига ҳам таъсир қилди. Бундан ташқари, июн ойида ҳакерлар Трамп сайловолди штабининг ички ҳужжатларига кириш ҳуқуқига эга бўлишди.
Ҳужумлар сони ортиб бораётгани ҳақидаги маълумотларни АҚШ Миллий разведка хизмати, Федерал тергов бюроси ва Миллий хавфсизлик департаменти қошидаги Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги тасдиқлади. «Эрон бу йилги сайловларни миллий хавфсизлик манфаатларига таъсир қилиши нуқтайи назаридан муҳим деб ҳисоблайди», - дейилади идоралар қўшма баёнотида.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
23:00 / 22.01.2025
Давос форуми: дунё сиёсатчилари нималарни гапирмоқда?
10:41 / 21.01.2025
Эрон Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этади
09:05 / 18.01.2025
Эрон Ўзбекистонда цитрус мевалар етиштириши мумкин
20:26 / 17.01.2025