Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг машҳур дизайн институти Ўзбекистонда қўшма таълим дастурларини амалга оширади
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Polimoda мода ва дизайн институти директори Массимилиано Жорнетти билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг енгил саноатга ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳамда чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ҳамкорликда малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Директор Массимилиано Жорнетти институт нафақат мода ва дизайн, балки бизнес мактаби сифатида дунёга машҳур бренд компаниялар мутахассислари билан ҳамкорликда технолог ва маркетологларни тайёрлашини билдирди. У, шунингдек, жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистонга боришини маълум қилди.
"Сафар чоғида ўтказиладиган учрашувлардан сўнг аниқланган эҳтиёжлар ва белгилаб олинадиган ҳамкорлик йўналишлари бўйича Polimoda томонидан таклифлар, хусусан махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилиши мумкин", - деди Массимилиано Жорнетти.
Мулоқот якунида Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026