Жаҳон | 23:26 / 24.09.2024
12619
2 дақиқада ўқилади

Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини синдирди

Хитойлик ҳайкалтарош ва фаол Ай Вэйвэйнинг Болоня шаҳрида ташкил этилган кўргазмасида меҳмонлардан бири санъат асари намунасини қасддан синдирди.

Фото: Reuters

Хитойлик ҳайкалтарош ва фаол Ай Вэйвэйнинг Болоня шаҳрида ташкил этилган кўргазмасида меҳмонлардан бири санъат асари намунасини синдириб қўйди, деб хабар беради CNN.

Вэйвэйнинг Instagram саҳифасида эълон қилинган кузатув камераси видеосидан кўриш мумкинки, бир эркак ҳайкални ерга итариб, уни синдирган ва синган бўлаклардан бирини олиб, боши узра кўтарган.

Таъкидланишича, ҳужум оқибатида ҳайкалтарошнинг оқ-кўк рангли «Чинни куб» асари парчаланган.

Кўргазмага масъул бўлган Артуро Галансинонинг маълум қилишича, мазкур жиноятни содир этган шахс санъат оламида таниқли инсон ҳисобланади. «Афсуски, охири ўйланмай қилинган ишнинг муаллифини Флоренциядаги қатор кўргазмалардаги томошалари сабаб танийман», — дейди Галансино.

Болоня полициясининг маҳаллий ОАВга маълум қилишича, 57 ёшли чех музей қўриқчиси томонидан тўхтатилганидан кейин қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, хитойлик ҳайкалтарошнинг «Мен кимман?» номли кўргазмаси 21 сентябр куни очилган ва у кейинги йилнинг 4 майига қадар давом этади.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид