Ўзбекистон | 12:41 / 28.08.2024
2137
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришда иштирок этмоқчи

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг TPP соғлиқни сақлаш компаниясининг тадқиқотлар ва таҳлиллар бўйича директори Крис Бейтс билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Унда TPP’нинг Ўзбекистон бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва бу орқали мамлакатда аҳоли саломатлигини янада яхшилашга эришиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Крис Бейтс компания фаолияти ва янги дастурий маҳсулотлар ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, TPP компаниясининг дастурий таъминотлари ҳар бир фуқаро ёки бемор учун индивидуал хусусиятга эга.

"Мазкур дастурий таъминотлар соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш, даволаш самарадорлигини ошириш, илмий асосланган тиббий маслаҳатлар бериш ва таълим йўналишларини қамраб олади", – деди у.

Суҳбат давомида мазкур йўналишда икки томонлама алоқаларни янада жадаллаштириш мақсадида келгусида Ўзбекистоннинг тегишли мутахассислари учрашувлар ташкил этиш ва компания вакилларининг сафарини ишлаб чиқиш тўғрисида аҳдлашилди.

Мавзуга оид