Жаҳон | 21:20 / 28.08.2024
5698
2 дақиқада ўқилади

Эрон ядровий қурол бўйича АҚШ билан музокаралар учун «эшикларини очди»

Мамлакат олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаийнинг сўзларига кўра, душман билан мулоқотнинг «ҳеч қанақа зарари йўқ».

Фото: AP

Эрон ядровий дастур бўйича АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун «эшикларини очди». Мамлакат олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаийнинг сўзларига кўра, душман билан мулоқотнинг «ҳеч қанақа зарари йўқ».

Шу билан бирга, Хоманаий Эрон президенти Масъуд Пизишкиён бошчилигида ўтказиладиган ҳар қандай музокараларнинг аниқ чегарасини белгилаб бериб, Вашингтонга ишониб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

«Бу маълум бир вазиятда душман билан ўзаро мулоқотда бўла олмаслигимизни англатмайди. Бунинг ҳеч қандай зарари йўқ, лекин уларга умид боғламанг», — дейди Эрон олий раҳнамоси.

Associated Press’нинг ёзишича, Хоманаийнинг сўзлари Эрон 2015 йилда ўз ядровий дастурини иқтисодий санкцияларни ечиш эвазига қисқартирган пайтдаги гапларига ўхшамоқда.

Эроннинг ядровий потенциали

2015 йил июлда Эрон АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россия билан ядовий келишувга эришган эди. Унинг доирасида Теҳрон ядровий дастурини чекланиши ва мамлакатга қўлланган санкциялар ечиб ташланиши керак бўлган.

Келишувнинг асосий талабига кўра, Теҳрон уранни 3,67 фоиздан ортиққа бойитмаслиги лозим эди. Бундай урандан энергетика реакторларида фойдаланиш мумкин, бироқ ядровий қуролларни яратишга яроқсиз.

2018 йилда АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Доналд Трамп келишувни «ишончли эмас», дея ундан чиққан. Битимнинг қолган иштирокчилари мазкур қарорни қўллаб-қувватламади. Умуман олганда, Теҳрон ядровий қурол яратиш ниятини рад этиб, дастур фақат тинчлик мақсадига йўналтирилганини таъкидлаб келади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда