Чехияда Help Ukraine жамғармаси раҳбари субсидияларни ўғирлашда айбланди
Прокуратура маълумотларига кўра, Владимир Гергел украиналик қочқинлар интеграциялашуви учун Help Ukraine жамғармасига ажратилган субсидияларни ўзлаштирган. У бу маблағнинг деярли ярмини Прагада квартира сотиб олишга сарфлаган.
Чехияда прокуратура Help Ukraine жамғармаси асосчиси Владимир Гергелни украиналик қочқинлар учун интеграция дастурлари учун ажратилган субсидияларни ўғирлашда айблади, деб хабар берди Чехия телевидениеси (CT) 28 август куни.
Help Ukraine жамғармаси Чехия Таълим вазирлигидан 2022 йилда украиналиклар учун очилган Roztyly жамоат маркази, жумладан, қочқинларга чех тилини ўргатиш учун 20 миллион крона (деярли 900 минг доллар) олди.
Расмийларнинг шартларидан бири Украинадан келган болалар мослашув гуруҳига бепул бориши эди. Бироқ, журналистларнинг маълум қилишича, жамғарма ота-оналардан пул ундирган, шунингдек, бир неча ой давомида ўқитувчиларнинг меҳнати учун ҳақ тўламаган.
Пулларни талон-торож қилиш
Вазирликдан 15 миллион крона миқдоридаги биринчи грантни олган куннинг эртасига Владимир Гергел, Чехия телевидениеси маълумотларига кўра, фонд ҳисобварағидан 2 миллион кронани онасининг ҳисобига ўтказган. Кейин у яна 6 миллион кронани нақд пул сифатида олган ва Прагада квартира сотиб олиш учун жами 8 миллион крона тақдим этган.
Гергел субсидиялар билан боғлиқ фирибгарликда айбланди. У, Прага прокуратураси вакили Алеш Цимбала журналистлар билан суҳбатда айтганидек, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Тергов 2023 йилдан бери давом этмоқда, август ойи бошида прокурор айблов қўйиш ҳақидаги илтимосни қондирди. Расмийлар Владимир Гергелнинг умумий қиймати 12 миллион крона бўлган мулкини мусодара қилди.
Чехияда 400 мингга яқин украиналик қочқинлар бор. Прага мэри Зденек Гржиб ўтган йилнинг январ ойида Россиянинг Украинага қуролли ҳужуми бошланганидан сўнг Прага деярли 120 минг украиналикни қабул қилганини, уларнинг ҳар учдан бир қисми болалар эканлигини айтди. Гржибнинг сўзларига кўра, расмийлар асосий вазифаси украиналик қочқинларни мослаштириш, жумладан, уларнинг фарзандларини маҳаллий мактабларда ўқитишдир.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
09:20 / 19.12.2024
Чехия парламенти россияликлар учун фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклади
14:39 / 07.12.2024
Чехия узилишлардан кейин яна Россиядан нефтни «Дружба» орқали оляпти
23:54 / 19.11.2024