Ижтимоий тармоқларда кўпгина мамлакатлар «эски» юз долларлик банкнотларни қабул қилишни босқичма-босқич тўхтатаётгани ҳақидаги хабарлар кўпайди. Ўзбекистон мисолида олсак, бу маълумотни Марказий банк инкор этди. Регуляторга кўра, мамлакатдаги ҳисоб-китобларда эски намунадаги 100 долларлик номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.
Аммо, одамлар орасидаги қўрқув ва хавотир тарқалгани йўқ. Тижорат банкларига борган мижозларнинг аксарияти бундай купюраларни қабул қилишни хоҳламаяпти. Маиший техника, электроника, телефон сотадиган дўкондорлар (Ўзбекистонда бу тармоқларда аксарият маҳсулотлар долларда нархлангани боис валюта билан савдо қилиш одатий ҳолга айланган) ҳам эски долларни қабул қилишдан бош тортишяпти. Хўш, ўзи нима гап?
Туркияда тарқалган қалбаки долларлар
2024 йилнинг ноябр ойи охирида Туркияда қалбаки долларлар тарқалгани юзасидан тергов бошланди. Бунга мамлакатга 600 миллион долларлик қалбаки банкнотлар контрабанда йўли билан олиб кирилгани асос сифатида келтирилган. Натижада айирбошлаш шохобчалари ва банклар эски намунадаги 50 ва 100 долларлик купюралар билан операцияларни вақтинча тўхтатди.

Мутахассисларнинг айтишича, Туркияга қалбаки долларларнинг асосий қисми Сурия, Эрон ва Болқон ҳудудларидан олиб келинган. Қалбаки валюта билан боғлиқ биринчи операция Сурия билан чегарадош Газиантеп шаҳрида амалга оширилган. Қалбаки долларлар Анталия, Измир, Истанбул, Анқара каби туристик шаҳарларда ҳам аниқланган.
МОдаги вазият
Декабр ойининг ўрталарига келиб қозоғистонликлар банкларда эски намунадаги доллар купюралари комиссия эвазига қабул қилина бошлагани юзасидан эътироз билдира бошлашди

















