Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия “Толибон” ҳокимиятга келганидан сўнг илк марта афғонларни депортация қилишни бошлади
Германия ички ишлар вазирлиги 28 нафар ҳуқуқбузарлик содир қилган Афғонистон фуқароларини ўз юртига қайтариб юборди. Кобулга қайтаётганларнинг ҳар бирига 1000 евродан нақд пул берилган.
30 август куни Германия ҳукумати қарори билан 28 нафар Афғонистон фуқароларини депорт қилди. Депорт қилинган фуқаролар Германияда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир қилгани айтилмоқда. Улар Қатар авиакомпаниясининг самолётида Кобулга олиб борилади.
Бу “Толибон” ҳокимиятга қайтганидан буён Германия илк марта афғонларни юртига қайтариши. Уларнинг депорт қилинганини Саксония штати полиция бошлиғи маҳаллий нашрларга тасдиқлаган. Шпигел нашрига кўра, афғонистонликларни қайтариш чоғида Германия ҳукумати вакиллари “Толибон” билан ойлар давомида яширин музокаралар олиб борган.
Қайтарилаётган 28 муҳожирнинг ҳар бирига 1000 евродан нақд пул берилган, бортда шифокор ҳам бор. Афғонлар Германиянинг турли ҳудудларидан олиб келинган, тадбир федерал ҳукумат раҳбарлигида олиб борилган.
Маълумотларга кўра, бир ҳафта олдин Золинген шаҳрида ўтказилган фестивалда фожиа юз берди. Пичоқ билан қуролланган шахс ҳужуми оқибатида бир неча киши вафот этган, 8 киши жароҳатланган. Гумонланувчи сифатида мигрантлардан бири қўлга олинган.
Германия ички ишлар вазири Ненси Фейзер яқин вақтлар ичида Германия ва Афғонистонга мигрантларни депорт қилиш бошланишини айтган эди. У депортация дастури Золингендаги ҳужум олдинроқ ишга туширилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026