Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида пахта терими бошланди
Термиз туманидаги “Қорахон пахтакори” фермер хўжалигига қарашли 14 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда 60 схемада “Бухоро 102” нави экилган.
Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида пахта-йиғим терими бошланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилди.
Термиз туманидаги “Қорахон пахтакори” фермер хўжалигига қарашли 14 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда 60 схемада “Бухоро 102” нави экилган. Бу ерда гектаридан 50 центнердан ҳосил олиш кўзда тутилган.

Мазкур ҳудудда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилгани, ғўзанинг вегетация даврида алоҳида назорат олиб борилгани ва уларнинг апробацияси тўғри ва ўз муддатида амалга оширилгани ўз натижасини кўрсатган.
Бўлиқ кўсаклар очилган, олимларнинг фикрига кўра, 49 центнердан ҳосил олиш мумкин. Тумандаги бошқа фермер хўжаликларида пахта теримига старт берилган бўлиб бу ерда 2 сентябрдан бу ерда пахта теримини бошлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:57 / 12.05.2026