Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғча директорларига сертификат бериш тизими жорий этилади
2025 йил 1 сентябрдан менежер сертификатига эга бўлган ташкилот директорига сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ойлик иш ҳақига 30 фоиз миқдорида қўшимча ойлик устама тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежмент курсларида тайёрлаш ва тайинлаш тизимини жорий этиш ҳамда уларга сертификат бериш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни менежмент курсларига қабул қилиш ва уларга электрон шаклда махсус портал орқали сертификат бериш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан менежер сертификатига эга бўлган ташкилот директорига сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ойлик иш ҳақига 30 фоиз миқдорида қўшимча ойлик устама тўланади.
Болалар боғчалари директори лавозимига номзодлар захираси вилоятлар ва пойтахтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлинмалари томонидан менежер сертификатини олган номзодлар орасидан шакллантирилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежмент курсларида тайёрлаш ва уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:
- менежмент ўқув курсини ташкил этиш;
- курсларни молиялаштириш;
- номзодларга сертификат бериш учун битирув имтиҳонларини ўтказиш;
- якуний имтиҳон натижаларига шикоят қилиш.
Малака ошириш курслари Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан ташкил этилади.
Номзодлар махсус портал орқали электрон тарзда рўйхатдан ўтадилар ва ўқиш учун ариза берадилар. Уларда камида бакалавр даражаси бўлиши ва ташкилот директорларига қўйиладиган малака талабларига мос келиши керак.
Якуний тестлар 25 та савол, кейслар ва амалий топшириқлардан иборат. Тестлар учун 50 балл, кейс топшириқлари учун – 10, амалий топшириқлар учун – 40 балл берилади (жами 100 балл).
70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар якуний имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга сертификат берилади.
Мавзуга оид
11:45 / 24.01.2026
Хоразмда хусусий боғча вафот этган болаларни тарбияланувчи сифатида кўрсатиб, субсидия ўзлаштирди
09:22 / 14.01.2026
Репетиторлик, тил курслари ва боғча хизматлари қимматлашди
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
08:48 / 01.12.2025