АҚШда банк ходими ўз кабинетида вафот этиб, 4 кун у ерда қолиб кетди
Унинг хонаси жойлашган қаватдан бадбўй ҳид тарқала бошлагач, ходимлар шикоят қилган ва бино хавфсизлик хизмати ходимлари аёлнинг кабинетини очиб кўрган.
АҚШда 60 ёшли аёл тўрт кундан кейин иш жойидан жонсиз ҳолатда топилди, деб хабар беради NBC News. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, аёл 16 август куни бинога кириб кетганида охирги маротаба сканерлаш тизимидан ўтган ва шу билан ҳеч қаерда қайд этилмаган.
Темпе шаҳри полициясига 20 август куни Wells Fargo банк корпорацияси биносидан мурожаат келиб тушган ва унда америкалик аёл иш жойидан жонсиз ҳолатда топилгани айтилган.
Компания ходимларининг айтишича, Дениз Прюдоммнинг жасадига тасодифан дуч келишган. Марҳуманинг жасади топилишидан олдин офисдаги бир неча киши Денизнинг хонаси жойлашган учинчи қаватдаги коридордан бадбўй ҳид тарқалаётгани ҳақида шикоят қилган. Аммо ходимлар бу ҳид канализациядаги муаммолар туфайли тарқалмоқда деб ўйлаган.
Хавфсизлик хизмати ходимлари текширувлар давомида Прюдомм бинодан чиқишда рухсатномасини сканердан ўтказмаганини аниқлаган.
Аёлнинг ўлимига нима сабаб бўлгани номаълум. Темпе полицияси Жиноий ишлар бюроси Марикопа округи суд-тиббиёт экспертлари билан бунинг устида иш олиб бормоқда. Ходимнинг иш кабинетида ўтказилган дастлабки ўрганишлар давомида полиция ҳеч қанақа қотиллик аломатларини аниқламаган. «Шунча вақт Дениз Прюдоммнинг йўқолиб қолганига неча ҳеч ким эътибор бермагани тушунарсиз», — дейилади хабарда.
Wells Fargo банк компанияси Дениз Прюдоммнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этган. Шунингдек, зарурат туғилса, раҳбарият юз берган фожиа сабаб барча ходимларига психологик ёрдам кўрсатилишини ваъда қилган.
Мавзуга оид
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024