«Махсус демографик операция керак» — Россияда аҳоли йилига 600 мингга камаяётгани айтилди
Россияда келгусида аҳолининг тотал қирилиб кетишининг олдини олиш учун “махсус демографик операция керак”, деган РФА иқтисодиёт-математика марказий институти директори Алберт Бахтизин “Интерфакс”га берган интервюсида.
Унинг қайд этишича, мазкур муаммо “халокатли характер”га эга.
“Биз йилига 500-600 мингдан қисқариб бормоқдамиз. Бу ҳудудимиз катталиги ва иқтисодиёт учун зарур ўсиш суръатларини сақлаб туришда кўп сонли инсонлар керак бўлишини ҳисобга олганда миллий хавфсизликка таҳдид туғдиради. Бинобарин, мамлакат аҳолиси ўрнини нафақат тўлдириш, балки сонини ошириш ҳам бугуннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда”, — деган Бахтизин.
У БМТнинг аср охирларига бориб Россия аҳолиси 120,5 млн кишигача қисқариши тўғрисидаги прогнозини эслатиб ўтган. Эксперт Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан молиялаштириладиган институтнинг 106 млнлик пессимистик прогнози ҳам борлигига эътибор қаратган.
Россияда туғилишлар сонини кўпайтиришнинг самарали усулларидан бири сифатида Бахтизин дезурбанизацияни тилга олган — бунда мамлакат ҳудуди бўйлаб аҳоли сони тенг тақсимланади ва инсонларнинг яшаш майдонлари кенгайтириб берилади. Лекин у бундай тажрибалар бошқа давлатларда натижа бермаганини ҳам эслатиб ўтган. Чунки қишлоқ жойлари турмуш кечириш даражасига кўра, мегаполисларга ютқазади.
“Бизда ҳам шунга ўхшаш ҳаракат бўлди — “Узоқ Шарқдан бир гектар” лойиҳаси, лекин у ҳам моҳиятан бирор натижага олиб келмади, чунки потенциал кўчиб ўтадиганларни ажратилаётган ернинг сифати ва у ерни ободонлаштириш учун кўтарма пуллар қониқтирмади. Уйни қайси пулга қуриш керак, одамлар? Энг асосийси эса: одамлар кўчиб ўтишга тайёр бўлиши учун ривожланган инфратузилма бўлиши керак. Буларнинг барчаси катта инвестициялар талаб қилади”, — деган Бахтизин.
Унинг қўшимча қилишича, РФА прогнозлари Россияда туғилиш даражаси янада тушиб кетишини кўрсатмоқда, бунга сабаб 15-19 ёш орасидаги туғадиган ёшдаги, шунингдек 20-29 ёш орасидаги энг репродуктив аёллар сонининг сезиларли қисқаришидир. “Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2030-йилга бориб, бундай аёллар сони 9 фоизга қисқаради”, — деган Бахтизин.
2023 йил якунларига кўра Россияда туғилиш коэффициенти (репродуктив ёшдаги бир аёлга тўғри келадиган ўртача бола сони) 1,4 га тушиб кетган, бу эса сўнгги 17 йилнинг энг минимум натижасидир. Туғилаётган чақалоқлар сони эса 10 йилдан буён қаторасига қисқариб бормоқда. РФ президенти Владимир Путиннинг май ойида имзоланган фармонига кўра, 2030 йилга бориб туғилиш коэффициентини 1,6 га, 2036 йилда 1,8 га кўтариш талаб қилинган.
“Президент қўйган бу мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун мамлакатга махсус демографик операция керак”, — дея мухтасар қилган Бахтизин, бунга фақат ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга катта молиявий сармоялар киритиш ва соғлиқни сақлаш тизимини қўшимча молиялаштириш билан эришиш мумкинлигига ишора қилиб. Шунингдек, у зарур чоралар қаторида ижтимоий тарангликни пасайтириш лозимлигини ҳам санаб ўтган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
02:51 / 17.01.2025
Путин захирадаги фуқароларни йиғинларга чақиришга оид фармонни имзолади
15:20 / 16.01.2025
Россия элчиси Киселевнинг гапи туфайли Арманистон ТИВга чақирилди
14:07 / 16.01.2025
Россия ва Украина «25 га 25» формуласи бўйича асирлар алмашди
13:27 / 16.01.2025