Россия ва Украина «25 га 25» формуласи бўйича асирлар алмашди
Россия асирлигидан Украинага 25 киши қайтиб келди, улар орасида Мариупол ва "Азовстал" ҳимоячилари ҳам бор. Бунинг эвазига 25 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Россияга топширилди.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Россия ва Украина Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) воситачилигида 15 январ, чоршанба куни «25 га 25» формуласига кўра асирлар алмашди. Мамлакат президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, 24 нафар ҳарбий хизматчи Украинага қайтган, улар орасида Мариупол ва "Азовстал" ҳимоячилари, шунингдек, Россия Федерациясининг Курск областида жанг қилган Украина Қуролли кучлари аскарлари ҳам бор. «Қайтарилганлар орасида Киев областида асирга олинган ва россияликлар томонидан ноқонуний ушлаб турилган тинч фуқаро ҳам бор», — дея қўшимча қилди Ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб. Россия асирлигидан озод қилинганларнинг энг кичиги 24 ёшда, энг кексаси 60 ёшда.
Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, 25 нафар россиялик ҳарбий Украина асирлигидан Россия Федерациясига қайтганини маълум қилди.
Бу икки давлат ўртасида 2025 йилда биринчи асирлар алмашинуви. Аввалроқ Украина ва Россия 2024 йил 30 декабрда асирларни алмашганди, бироқ томонлар турли рақамларни кўрсатган. Киев маълумотларига кўра, 189 нафар украиналик, жумладан, икки тинч фуқаро ўз ватанига қайтган. Москва алмашиш «150 га 150» формуласи бўйича амалга оширилганлигини даъво қилди.
Зеленский Кимга украиналик аскарларни КХДР ҳарбийларига алмашишни таклиф қилган
12 декабр куни Зеленский КХДР етакчиси Ким Чен Инга Украина қуролли кучлари томонидан Курск областида асирга олинган Шимолий Корея аскарларини Россия асирлигида сақланаётган украиналик ҳарбий хизматчиларга алмаштиришни таклиф қилган. Пхенян ҳали Зеленскийнинг таклифига жавоб бермади.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор
Жаҳон | 11:23
-
UMS, UzAuto Motors, Uzbekistan GTL каби корхоналардаги давлат улуши сотилади
Иқтисодиёт | 11:21
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Марказий Осиёга ташрифини кечиктирди
Жаҳон | 10:44
-
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради
Жаҳон | 10:32
Мавзуга оид

11:23
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор

08:57
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди

07:48
Россияда йирик артиллерия омбори портлади

01:32