Германияда Volkswagen собиқ раҳбари устидан суд бошланди
Volkswagen концернининг собиқ топ-менежери Мартин Винтеркорн бир неча йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. У «дизел можароси» бўйича тергов доирасида фирибгарлик, бозорни манипуляция қилиш ва ёлғон гувоҳлик беришда айбланмоқда.
Volkswagen концернида дизел двигателли автомобиллар ташламалари кўрсаткичи камайтириб кўрсатилгани ҳақидаги фирибгарликлар маълум бўлганидан тўққиз йил ўтиб, компаниянинг собиқ раҳбари Мартин Винтеркорн Германия жиноий суди олдида жавоб беришни бошлади. Айбловлар унга 3 сентябр, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Брауншвейг ҳудудий судида ўқиб эшиттирилди.
VW концерни томонидан ишлаб чиқарилган дизел двигателли автомобиллардан зарарли ташламалар кўрсаткичи бўйича манипуляция 2015 йил сентябр ойида АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентликлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар, шунингдек, олимларнинг кузатишлари туфайли маълум бўлди. Можаро қонуний оқибатлари, жумладан, автомобил эгаларига тўланадиган товон VW’га миллиардлаб евро зарар етказди.
Концерннинг ўзи чуқур инқирозга юз тутди. Унинг раҳбари Винтеркорн истеъфога чиқди ва «ўз номи энди «дизел можароси» билан боғлиқ бўлишини» тан олди. Шу билан бирга, у фирибгарлик учун шахсий маъулиятга эга экани ҳақидаги айбловларни рад этди. Мартин Винтеркорнга нисбатан айбсизлик презумпцияси амал қилди.
VW собиқ раҳбари Мартин Винтеркорннинг гувоҳликлари
2024 йилда, ҳозир 77 ёшли Мартин Винтеркорн биринчи марта Брауншвейг минтақавий судида VW концернига қарши инвесторлар томонидан қўзғатилган миллиард евролик фуқаролик даъвосида гувоҳ сифатида иштирок этди.
Брауншвейг прокуратураси томонидан икки жиноий иш бўйича қўйилган фирибгарлик ва бозорни манипуляция қилиш айбловлари ҳақида у ўшанда шундай деган эди: «Мен бу даъволарни ҳақиқатга тўғри келмайдиган деб ҳисоблайман».
3 сентябрдан бошлаб Винтеркорннинг ўзига қарши жиноий суд жараёнида юқорида қайд этилган иккита айблов Берлин прокуратураси томонидан илгари сурилган «дизел можароси» ҳолатлари тўғрисида Бундестагга ёлғон кўрсатма бериш айби билан тўлдирилди.
2025 йил сентябргача 90 та эшитув
Брауншвейг минтақавий суди Мартин Винтеркорнга қарши жиноий иш бўйича 2025 йил сентябригача 90 та эшитувни тайинлади. Ушбу эшитувларда иштирок этиш учун собиқ топ-менежер суд залида икки кун ҳозир бўлиш учун деярли ҳар ҳафта Бавариядан Қуйи Саксонияга бориши керак бўлади.
Агар айби исботланса, у бир неча йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ўн йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин бўлган тижорий ва гуруҳ таркибидаги фирибгарлик айбловлари айниқса жиддий, деб ёзади AFP. «Охир-оқибат, Винтеркорн (ташлама кўрсаткичлари) ўлчовларни ўчириб қўядиган рухсат этилмаган қурилмадан фойдаланиш ҳақида хабардор бўлиши мумкин бўлган вақт масаласи жуда муҳим», деб тушунтирди суд вакили.
Volkswagen концерни ва «дизел можароси»
2015 йил сентябр ойида Volkswagen бутун дунё бўйлаб сотилган бир неча миллион автомобиллар ташлама кўрсаткичлари тестларини ўзгартирувчи дастурий таъминот билан жиҳозланганини тан олди.
Манипуляциялар натижасида жабр кўрган автомобил эгаларининг қарийб 90 фоизи Германиянинг ўзида «дизелгейт» доирасида VW’дан товон олиш истагини билдирган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024