Cайловлардаги бюллетенларнинг янги шакли тасдиқланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида фойдаланиладиган сайлов бюллетенларининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бу йилги сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқланиб, сайлов бюллетенларининг ихчамлиги бюллетенни чоп этиш харажатларини камида 3 миллиард сўмгача иқтисод қилиш имконини беради.
Шунингдек, сайлов бюллетенига бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.
Шу билан бирга, ҳар бир сайлов тури учун бюллетенларнинг ранги ҳам турлича, яъни Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов бюллетени оч кўк рангда, ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени оч яшил рангда, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши сайлови бўйича сайлов бюллетени оч сариқ рангда, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайлови бўйича сайлов бюллетени оч кулранг рангда қилиб белгиланди. Шунга мувофиқ, овозларни санаб чиқиш натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомалар ҳам сайлов бюллетенлари рангига мутаносиб равишда чоп этилиши қайд этилди.
Юқоридаги тартибда сайлов участкасида овоз бериш натижаларини ҳисоблаш алгоритми хронометраж қилинганда, участка сайлов комиссиясининг иш ҳажми ва натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт қисқаргани кузатилди.
Жумладан, аввалги сайловларда овоз бериш натижаларини ҳисоблаш учун участка сайлов комиссиялари ўртача 4 соат вақт сарфлаган бўлса, янги шаклдаги сайлов бюллетенлари жорий этилиши ушбу вақтни камида 1 соатгача қисқартириши, бутун республика бўйича эса комиссияларнинг камида 11 минг соатгача вақти тежалиши имконини беради.
Шу билан бирга, сайлов бюллетенларининг ихчам ҳажми ва турли рангларда чоп этилиши сайловчилар учун ҳам қулайлик яратиб, бюллетенларни бир-биридан ажратиб олишни енгиллаштиради ва уларни тўлдириш жараёнларини янада осонлаштиради.
Сайлов бюллетенига ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида иштирок этаётган сиёсий партияларнинг номи ва рамзий белгиси, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда ҳудуд бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга уларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда киритилиши белгиланди, жумладан:
биринчи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;
иккинчи, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
учинчи, Ўзбекистон Экологик партияси;
тўртинчи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
бешинчи, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси.
Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенларининг шакли ва матни намунаси ҳам тасдиқланди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
13:45 / 13.01.2025
Хорватиядаги сайловларда амалдаги президент ғалаба қозонди
12:36 / 13.01.2025
Руминлар президентлик сайловлари натижалари бекор қилинганига қарши норозилик билдиряпти
21:30 / 11.01.2025