2024 йилнинг ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл бўлди
Шунга қарамай, Буюк Британияда 2015 йилдан бери энг салқин ёз кузатилган, Европанинг аксарият қисмида эса ёз фасли одатдагидан иссиқроқ кечган.
«Коперник» иқлим ўзгариши хизмати маълумотларига кўра, 2024 йилнинг ёзи шу вақтда қадар амалга оширилган кузатувлар тарихида энг иссиқ фасл сифатида қайд этилди.
Шунингдек, бу Европадаги энг иссиқ мавсумга айланган: 1991-2020 йиллар давомидаги ўртача кўрсаткичдан 1,54 даражага юқори. Шунга қарамай, Буюк Британияда 2015 йилдан бери энг салқин ёз кузатилган, Европанинг аксарият қисмида эса ёз фасли одатдагидан иссиқроқ кечган.
Таъкидланишича, жорий йилда дунёдаги ўртача ҳарорат 1991-2020 йиллар давомида кузатилган кўрсаткичлардан 0,7 даражага кўтарилган — бу кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундан олдинги ўртача энг юқори ҳарорат ўтган йилда қайд этилганди.
Бутун дунёда иссиқ тўлқинлар ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг оқибатлари кузатилмоқда. «Жорий ёзда кузатилган ҳароратга боғлиқ экстремал ҳодисалар янада интенсивлашади», — дейди «Коперник» директори ўринбосари Саманта Бержесс.
Бутун Европа бўйлаб ҳарорат билан боғлиқ рекордлар янгиланган. Австрияда ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиқ кўрсаткич қайд этилган. Испанияда август ўз тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.
Европанинг жанубий ва шарқий қисмида ҳаво ҳарорати кўтарилган бир пайтда Ирландия, Буюк Британия, Португалия, Исландиянинг ғарбий қисмлари ва Норвегия жанубида ҳаво бироз салқин келди.
Инсон фаолияти глобал ҳарорат кўтарилишининг энг муҳим сабабига айланган бўлса-да, 2023 ва 2024 йиллардаги рекорд даражадаги иссиқлик Эл-Нино иқлим феномени туфайли юзага келган.
Эл-Нино — кучли табиий ҳодиса, экваториал ва Жанубий Тинч океанидаги сув ҳароратининг даврий равишда ошиши. Бу бутун сайёрадаги иқлимга таъсир қилади.
Мавзуга оид
14:25 / 02.04.2024
Иқлим ўзгариши вақт ўлчовини ўзгартириши мумкин - тадқиқот
11:00 / 01.01.2024
3 та ёмон, 3 та яхши ўзгариш – 2023 йилда иқлим ўзгариши нималарни бошдан кечирди?
13:21 / 17.12.2023
“Иқлим ўзгариши кўрпачаси” – оддий график чизиқлар глобал исиш рамзига айланди
10:41 / 15.12.2023