Жаҳон | 13:00 / 07.09.2024
5009
2 дақиқада ўқилади

Германия июлда Россияга экспорт ҳажмини кескин оширди

Германиядан Россияга товарлар импорти июл ойида июн ойига нисбатан 18,9 фоизга ошди. Россия Федерациясидан импорт 6,5 фоизга камайди.

Фото: Юрий Смитюк / ТАСС

Германия июл ойида Россияга маҳсулот экспортини аввалги ойга нисбатан 18,9 фоизга ошириб, 705,5 миллион еврога етказди. Бу ҳақда 6 сентябр, жума куни Висбадендаги Федерал статистика идораси (Destatis) маълум қилди.

Шу билан бирга, июл ойида Россия Федерациясига экспорт ўтган йилга нисбатан 6,5 фоизга кам бўлган, ўшанда у Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми натижасида жуда паст даражада эди.

Россия товарларининг Германияга импорти охирги ойда июнга нисбатан 6,5 фоизга - 147,3 миллион еврога, 2023 йил июлига нисбатан эса 37,5 фоизга камайди.

Дастлабки етти ойда Германия Россия бозорига маҳсулот экспортини 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 22,4 фоизга камайтирди. Январ-июл ойларида импорт 56 фоизга камайди. 

Экспорт ва импорт умумий ҳажми ўсди

Германия экспортининг умумий ҳажми, тақвим ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда, июл ойида ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга ўсиб, 130 миллиард еврога этди. Импорт ҳажми 5,4 фоизга ошиб, 113,2 миллиард еврога етди.

2023 йилнинг июлига нисбатан экспорт 1,2 фоизга, импорт эса 0,1 фоизга камайди.

Мавзуга оид