Спорт | 14:25 / 07.09.2024
7018
1 дақиқада ўқилади

We Global Football портали Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026га чиқиш имкониятини баҳолади

Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқичи старт олгач, We Global Football портали жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имкониятини баҳолади.

Фото: ЎФА

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш имконияти 70,3 фоизга баҳоланган. Плэй-офф орқали йўлланмага эга чиқиши 28,7 фоизга баҳоланган, ЖЧ-2026га бора олмаслиги эса 1 фоизни ташкил этган.

А гуруҳидан Эроннинг ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри бориш имконияти энг юқори баҳоланган – 93,7%. БАА (19,5) бу борада 3-ўринга кўтарилган бўлса, Қатарнинг имконияти пасайтирилди – 16 фоиз. КХДР ва Қирғизистоннинг имконияти 1 фоизни ҳам ташкил этмайди.

Осиё саралаш босқичидаги жамоаларнинг имкониятлари:

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учун Осиёга 8,5 ўрин ажратилган. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, гуруҳлардаги 3-4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5та йўлланма учун кураш олиб боради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид