Хитой хорижликларга бола асраб олишни тақиқлайди
1990 йиллардан бери Хитой ўн минглаб болаларни хорижга фарзандликка берган, уларнинг қарийб ярми АҚШга жўнатилган.
Хитой хорижликларга мамлакатдаги болаларни фарзандликка бериш дастурини тўхтатмоқчи. Бунга мамлакатда туғилиш даражасининг пасайишига қарши кураш сабаб бўлмоқда, деб хабар берди CNN.
Туғишган қариндошлар ўз яқинларини фарзандликка олиш ҳолатлари бундан мустасно. Дастурдан аввал бошланган ва ҳали тугалланмаган асраб олиш жараёнлари ҳам бекор қилинади.
1990 йиллар бошидан бери Хитой ўн минглаб болаларни хорижга фарзандликка берган, уларнинг қарийб ярми АҚШга юборилган. Бу воқеалар “бир бола” сиёсати шароитида юз берди. 1979 йилдан 2015 йилгача амал қилган ушбу сиёсат туфайли кўплаб оилалар ўз фарзандларидан, айниқса қизлардан ва ногиронлиги бўлган чақалоқлардан воз кечишга мажбур бўлган.
Бироқ энди Хитой ҳукумати “туғилиш даражасининг тез пасайиши ва демографик инқироз таҳдиди”га қарши курашаётгани сабабли дастурни расман тўхтатмоқда.
АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси Хитой фуқаролик ишлари вазирлигидан расмий тушунтириш сўради, чунки кўплаб америкалик оилалар фарзанд асраб олиш учун ариза топширган ва уларнинг кўриб чиқилишини кутмоқда.
Болаларни асраб олиш дастури бошланган 1992 йилдан бери хитойликларнинг 160 мингдан ортиғи чет элда фарзандликка олинган. Жумладан, америкалик оилалар Хитойдан 82 674 нафар бола асраб олди, бу АҚШдаги умумий халқаро асраб олиш миқдорининг 29 фоизини ташкил қилади.
Халқаро асраб олиш дастури 2020 йилда ҳам COVID-19 пандемияси вақтида болаларни ҳимоя қилиш учун бир муддат тўхтатилганди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
17:36
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
16:47
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилиши якунига етмоқда (фото)
22:16 / 19.01.2025
Хитойда махфий гипертовушли ракета синовдан ўтказилди
16:13 / 19.01.2025