Жаҳон | 22:30 / 08.09.2024
14055
2 дақиқада ўқилади

2027 йилда дунёда биринчи триллионер пайдо бўлиши мумкин

Ҳозир дунёдаги энг бой одам Илон Маскнинг давлати 250 миллиард доллардан ошди.

Фото: Reuters

Америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин. Бу ҳақда Informa Connect Academy (ICA) таҳлилчилари ҳисоботига таяниб The Guardian ёзди.

Тадқиқотчилар Маскнинг бойлиги ҳар йили ўртача 110 фоизга ошаётганини ҳисобга олган. Бундан ташқари, америкалик тадбиркор Bloomberg маълумотларига кўра, аллақачон 251 миллиард доллар билан сайёрамизнинг энг бой одамига айланган.

ICA таҳлилчилари 2028 йилда иккинчи триллионер Ҳиндистон конгломерати Adani Group асосчиси ва раиси Гаутам Адани бўлишини тахмин қилмоқда. Forbes USA уни Осиёнинг энг бой одами деб ҳисоблайди. Унинг бойлиги ўсиш суръати йилига 123 фоизни ташкил қилади.

Nvidia бош директори Женсен Хуанг ва индонезиялик магнат Пражого Пангесту ҳам тўрт йил ичида ўз бойлигини триллион долларга етказиш имкониятига эга. Француз бизнесмени, LVMH компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Бернард Арно ва Facebook бош директори Марк Цукерберг 6 йилда бу маррага етиши мумкин.

Мавзуга оид