Ўзбекистон | 17:08 / 08.09.2024
11685
2 дақиқада ўқилади

9 сентябр куни учун об-ҳаво прогнози берилди

“Ўзгидромет” 9 сентябр, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Унга кўра айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+14, кундузи +24...+26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9- секундига 14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+ 13, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+16, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража бўлади.

 

Мавзуга оид