Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда шаҳарлараро йўловчи ташиш автобусида яроқсиз гўшт олиб кетилаётгани аниқланди
Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автобусда сифати кафолатланмаган ва санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган гўшт борлиги аниқланган.
Самарқанд вилоятида ҳаракатланаётган шаҳарлараро йўловчи ташиш автобуси сифати кафолатланмаган гўшт ортиб кетаётгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 6 сентябр куни соат 16:30 ларда "Бухоро- Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Youtong русумли автобус М-39 автомобил йўлининг Булунғур тумани ҳудудида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида тўхтатилган.
ЙПХ ходимлари томонидан соҳавий хизмат ходимлари билан автобус юкхонаси кўздан кечирилганда у ерда 500 килограмм сифати кафолатланмаган, яроқсиз гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланган.
Ушбу маҳсулот Булунғур тумани Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига текшириш учун юборилган.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026