Apple iPhone 16 - янги тугмачали тўртта смартфонни тақдим этди
9 сентябр куни It's Glowtime тақдимоти доирасида Apple янги смартфонларини тақдим этди: iPhone 16, iPhone 16 Plus, iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max.

Фото: Apple
iPhone 16 ва iPhone 16 Plus
Икки асосий модел «ихчамроқ ва каттароқ» парадигмани сақлаб қолди. iPhone 16 6,1 дюймли дисплейга эга, iPhone 16 Plus эса 6,7 дюймли панелдан фойдаланади.
Асосий визуал фарқлардан бири бу орқа тарафдаги камеранинг янги дизайни – линзалар энди iPhone Х моделидаги каби бир-бирининг остида жойлашган. Янги маҳсулотларни ўтган йилги моделлардан фарқлаш осон бўлади.
Иккала модел ҳам мослаштириладиган Action тугмаси билан фото ва видео суратга олиш учун сенсорли Capture тугмасига эга бўлди. Ундан катталаштириш ёки фокуслаш учун фойдаланиш мумкин.
Қурилманинг унумдорлиги янги нейрон двигателга эга Apple A18 чипсети томонидан бошқарилади, бу сизга турли сунъий интеллект (СИ) операцияларини бевосита қурилмада тезда бажариш имконини беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккала смартфон ҳам 8 Gb тезкор хотирага эга бўлади – айнан шу Apple Intelligence чипларининг тўғри ишлаши учун зарур.
iPhone 16 ва iPhone 16 Plus беш рангда тақдим этилади: қора, оқ, пушти, кўк ва яшил.
iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max
Флагман моделлари анча нозикроқ рамкали экранларни олди, бу эса фойдаланувчиларга таниш ўлчамларни сақлаб қолган ҳолда дисплейларни бироз катталаштириш имконини берди. Энди iPhone 16 Pro диагонали 6,3 дюймга, iPhone 16 Pro Max эса 6,9 дюймга тенг (унинг ўтмишдошлари мос равишда 6,1 ва 6,7 дюймга эга).
Pro версияларида процессор янгиланди - Apple А18 Pro. Бу янги чипнинг янада кучли версияси.
Иккала флагман ҳам 48 мегапикселли ултра кенг бурчакли камерага эга бўлди, бу iPhone 15 Pro’даги 12 мегапикселли модулдан сезиларли даражада устундир. Иккала моделдаги телефото камера ҳозирда энг юқори даражага эга бўлиб, сифатни йўқотмасдан 5х оптик катталаштиришни қўллаб-қувватлайди (илгари бу фақат iPhone 15 Pro Max’да мавжуд эди).
3D фазовий суратга олиш режими ва янги JPEGXL форматида суратга олиш имконияти мавжуд бўлиб, у кичикроқ файл ҳажмида юқори сифатни таъминлайди.
Умуман олганда, iPhone 16 Pro ва 16 Pro Max дизайни ўзгармайди, аммо янги қум рангли Gold Titanium мавжуд. У қуюқ кўк рангли титан ўрнини эгаллади. Қолган учтаси бир хил: қора Black Titanium, оқ White Titanium ва сарғиш Natural Titanium.
Нархлар:
iPhone 16 смартфони 799 доллар;
iPhone 16 Plus смартфони 899 доллар;
iPhone 16 Pro смартфони 999 доллар;
iPhone 16 Pro Max смартфони 1199 доллар нархда сотувга чиқарилади.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

00:33 / 20.06.2025
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

20:47 / 09.06.2025